
“Венгерни жуда ҳурмат қиламан. Унинг жамоаси кучли футболчилардан ташкил топган. Рақибимиз АПЛнинг етакчи клубларидан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.
“Арсенал” аввалдан Чемпионлар лигасида яхши иштирок этиб келган. Уларда Касорла, Озил, Уилшер, Рэмзи каби юқори даражадаги ўйинчилар бор. Шундай экан ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам яхши ўйинашимизга тўғри келади”, - дея таъкидлади Гвардиола.