

“Биз илк дақиқаларданоқ яхши футбол намойиш эта олдик. Биз мавсум мобайнида жуда кўплаб голли вазиятларни яратаяпмиз. Аммо улардан самарали фойдаланишга оқсаяпмиз. Бугун ҳам барча масалани учрашувнинг охирги 30 дақиқасида ҳал қилдик.
Бу борада ҳали кўплаб ишларни амалга оширишимиз керак. Аммо “Монако” билан ўйинда вазиятларни яратиш борасида шогирдларим намуна бўлишди. Қўл остимдаги йигитлар билан ишлаш мароқли.
Қачонки сен яхши ҳужум қила олсанг, демакки яхши ҳимоялана оласан ҳам. Биз ана шу услубда ўйнамоқчимиз”, дейди Гвардиола.



