

- Ярим финалда ўйнаётганимиздан хурсандмиз. Бу ергача келган барча жамоалар муносиб равишда ярим финал чиптасини қўлга киритишди. Агарда "Атлетико" жамоаси грандлардан бири билан ўйнаётган бўлса, унда бу тўқнашувда ким фаворитлиги очиқ қолмоқда. Бу қарама-қаршилик жуда қизиқ бўлади. Майдонда фақат футболчилар ўйнашади, мураббийлар эмас. Биз эса қўлимиздан келганини бажарамиз. Ғалабани эса футболчилар қўлга киритишади. "Атлетико" жуда кўп жиҳатлар бўйича яхши. Бу жамоа билан анча йиллардан буён учрашганим йўқ. Симеони бошқарувидаги жамоа ҳимояда жуда зўр ўйнайди ва нафақат орқа чизиқда.



