UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  41 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

Хосе Мария Мендез: "Ўзбекистон халқи биз билан фахрланиши учун қўлимиздан келган барча ишни бажарамиз" Янгиликлар

Хосе Мария Мендез: "Ўзбекистон халқи биз билан фахрланиши учун қўлимиздан келган барча ишни бажарамиз"

Бугун тонгда Колумбиянинг Медельин шаҳрида футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганди.

Унга кўра, терма жамоамиз "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. Маросимдан кейин микст зонада терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез қуръа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Гуруҳимизни турнирдаги энг қийини деб бўлмайди. Иккинчи қийин тўртлик десак тўғрироқ бўлади. Биз Колумбияга қарши ўйнаймиз ва уларнинг савияси юқори эканлигини алоҳида эътироф этиш даркор. Жамоа ўтган мундиалда ярим финалгача етиб борганини ёдда тутишимиз керак. Португалия эса Европанинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Панама ҳам осон таслим бўладиганлардан эмас. Улар жисмонан жуда кучли. Гуруҳимизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Биринчи ўйинимиз Панама билан, шу сабабли ушбу баҳсга кўпроқ эътибор қаратамиз. Агар Португалия ва Колумбия терма жамоалари билан яхши ўйин кўрсата олсак кейинги босқичга чиқишимиз мумкин.

Ўзбекистон халқи биз билан фахрланиши учун қўлимиздан келган барча ишни бажарамиз," - деб айтиб ўтди жаноб Мендез.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика