UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  2 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  50 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9

Хосе Мария Мендез: "Олдин Эрон финалга чиқиб олсин" Янгиликлар

Хосе Мария Мендез: "Олдин Эрон финалга чиқиб олсин"

Осиё чемпионати ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Таиландга қарши ўйин қийин ўтишини билардик. Биз Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлгач ўзимиздан босимни олиб ташладик. Ҳимояда яхши ўйнадик, аммо ҳужумда ўйинимиз чиқмади. Бизнинг терма жамоамизга омад ҳам ёрдам берди. Бугун икки ажойиб жамоа ўртасидаги ўйинда биз ғалаба қозондик”, - дейди Хосе Мария Мендез.

- Ҳужумда ўйин борасида кўп нолийсиз. Финалда масалан Эрон тушиб қолса яхши ўйнай оламизми?
- Олдин Эрон финалга чиқиб олсин (кулади) (Залда қарсаклар, - муаллиф). Агар жиддий айтадиган бўлсак финалда рақиб кўп бўлишидан қатъий назар биз майдонга фақат лаззат олиш учун тушамиз. Бизнинг елкамизда катта маъсулият йўқ. Бугунгидек яхши ўйнашимиз керак, агар ҳал қилувчи баҳсда ҳимояда ҳаракат қила олсак рақибга ҳам осон бўлмайди.

- Плей-офф босқичида жамоаингиз янада эркинроқ ўйнадими?
- Бунга қўшиламан. Таиланд билан ўз ўйинимизга яқинроқ ўйнай олдик. Ўйновчи дарвозабон ёрдамида гол урдик.

- Феруз Фахриддинов ва Клим Тюгаев бугун майдонга тушишмади. Улар пенальтилар сериясига тайёрланганмиди?
- Клим Тюгаев пенальтилар ва 10 метрли жарима зарбаларида мутахассис ҳисобланади. Аслида Даврон Чориев тепиши керак эди, аммо Феруз ўзига ишониб тўп ёнига яқинлашди.

- Бугун Шлёма ва Шарипов майдонга тушишмади. Бундан ташқари Ирсалиев ҳам сариқ карточка олиб финални ўтказиб юборадиган бўлди. Финалдан олдин йўқотишлар кўп эмасми?
- Уларнинг барчаси финалга тайёр бўлишади. Ирсалиевнинг гуруҳда олган сариқ карточкаси куйиб кетди, шу боис у ҳам финалга тайёр бўлади. Шунчаки ўйинимиз яхши кетаётгани учун қолган ўйинчиларни туширмадим. Шлёма ва Шариповда ҳеч қандай соғлиги билан муаммо йўқ ва ҳал қилувчи баҳсга тайёрлар. Шарипов ўйин бошида ўзини алмаштиришларини сўради.
Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика