Хосе Мария Мендез: "Биз Рикардиньога қарши алоҳида тактика қўлламаймиз"
15 сен 2016 08:37
Янгиликлар
Хосе Мария Мендез: "Биз Рикардиньога қарши алоҳида тактика қўлламаймиз"
Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Португалия дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, аммо бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Эртага Колумбия билан кечган учрашувдагидек ҳаракат қилишимиз лозим.
Биз Рикардиньога қарши алоҳида тактика қўлламаймиз. Биз бутун Португалия термасига эътибор қаратамиз. Бундай тактикани биз Колумбияга қарши ҳам ишлатган эдик.
Ўзбекистон кейинги босқич масаласини аллақачон ҳал қилиши керак эди. Панамадан учраган мағлубият кўп нарсани ўзгартириб юборди. Нима бўлганда ҳам, биз кейинги босқич учун курашишга тайёрмиз, - дейди Хосе Мария Мендез ЎФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Португалия - Ўзбекистон учрашуви 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.
Фикрлар