Хосе Энрике: «Старридж бу мавсум тўпурари бўлиши мумкин»

Tolibjon Qosimov
26 авг 2013, 17:30
«Ливерпуль» ҳимоячиси Хосе Энрике жамоадоши Дэниэл Старриджни 2013/14 йилги мавсумда Англия премьер-лигаси тўпурари бўлиш учун бош даъвогар деб ҳисобламоқда.
«Дэнни чиройли гол урди. Голли пас мени ҳисобимга ёзилади, аммо катта ишни айнан у қилди. Коутинью тўпни унга қолдирди, Дани эса гол урди.

Старридж топ ҳужумчи, менимча у бу мавсумда АПЛда тўпурар бўла олади. Агар унга омад кулиб боқса ва жароҳатларга йўлиқмаса шундай бўлади ҳам.

Старридж тезкор, кучли ва иккала оёғида бирдай ўйнай олади», – дейди Хосе Энрике.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru