Хосе Чилаверт: "Марадона ҳатто Месси ютганини бир фоизини ҳам ютмаган"

Alisher
12 ноя 2020, 15:48
Парагвай терма жамоаси собиқ дарвозабони Хосе Чилаверт Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" етакчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Месси - гений. Марадона ҳатто Лео ютганини фоизини ҳам ютмаган. "Олтин тўп"лар? Улар ўзларини Мессининг Хави ва Иньеста билан ўйнагани билан оқлашади.

Жамиятимиз адолатсиз. Аргентинада уни адолатсиз тарзда танқид қилишади, сабаби у Жаҳон чемпионатини ютмаган", - дейди Чилаверт.

Эслатиб ўтамиз, Месси 6 карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TyC Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›