Хорватиялик ўт ўчирувчилар ҳаммани ҳайрон қолдиришда давом этишмоқда (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
13 июл 2018, 14:47
Загреблик ўт ўчирувчилар Россия терма жамоасига қарши пенальтилар сериясидаги ҳаракатлари акс этган видео орқали машҳур бўлиб кетишди.

Руслар билан баҳсда ўт ўчирувчиларга қўнғироқ тушди ва улар Ракитичнинг ҳал қилувчи зарбасини кўрмасдан, ўз ишлари томон ошиқишди.



Англия терма жамоасига қарши ўйиндан олдин ўт ўчирувчилар волейбол ўйнашди. Мағлуб бўлган Англия терма жамоаси либосида дўконга чиқиб келиши керак эди.


Хорватия 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Энди финални кутамиз. Кўрамиз, бу сафар улар бизни қандай хурсанд қилишар экан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru