UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  20 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  1 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  6 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  18 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  10 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2

“Хоразм” жамоаси хотира турнирида иштирок этмоқда Янгиликлар

“Хоразм” жамоаси хотира турнирида иштирок этмоқда

Жорий йилги мавсумга тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичини ўтаётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси воҳада ташкил этилаётган турли мусобақаларда ҳам қатнашмоқда.
Жамоа бош мураббийи Вали Султонов ушбу ўйинлардан шогирдларининг жисмоний, тактик ва техник жиҳатларини синовдан ўтказишда унумли фойдаланяпти.
  
Жумладан, “Хоразм”лик футболчилар Хонқа тумани марказий ўйингоҳида уюштирилаётган футбол фидойиси Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнирда ҳам иштирокини бошлашди. Урганчлик “чарм тўп” усталари дастлабки учрашувни “Умид ниҳоллари-2005” жамоасига қарши ўтказишди. Ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. “Хоразм” жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Урганчлик футболчиларнинг ўйинини кузатиш мақсадида “Хонқа” ўйингоҳига Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва “Хоразм” футбол клуби директори Султонбой Нурметовлар ҳам ташриф буюришди.
  
Бевосита хотира турнири хусусида тўхталсак, унда саккизта жамоа иштирок этяпти. Мусобақанинг дастлабки кунида тўртта учрашув ўтказилди:
    
“Хоразм” (Урганч) – “Умид ниҳоллари-2005” (Урганч) - 5:0,
“Хонқа” (Хонқа тумани) – “Урганч ОЗК-2” (Урганч) - 4:3,
“Боғот” (Боғот тумани) – “Хоразм-2” (Урганч) - 1:2,
“Урганч ОЗК-1” (Урганч) - “Урганч ОЗК-3” (Урганч) - 4:1.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика