UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  0 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9

“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғин ўтказади Янгиликлар

“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғин ўтказади

Жорий йилги биринчи лига ўйинларига тайёргарлик кўраётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси Тошкент шаҳрида ўн кунлик ўқув-машғулот йиғинини уюштиради.
Айни дамда, урганчлик футболчилар бош мураббий Вали Султонов бошчилигида пойтахтга қараб йўлга чиқишган.
  
Жамоанинг сафари олдидан “Хоразм” футбол клуби директори Султонбой Нурметов билан учрашиб мухтасар суҳбатлашдик.

- Жамоанинг ушбу йиғинидан кўзланган мақсад нималардан иборат?
- 25 март санасига қадар давом этадиган машғулотларимиз қаторида 5-6 та назорат учрашувларини ўтказишни кўзлаяпмиз. Бундан ташқари футболчиларимиз махсус тиббий кўрикдан ўтишади. Қолаверса, Тошкентдаги йиғинимиз мобайнида жамоамизнинг якуний таркиби аниқлаб олинади.
    
-  Таркибда ўзгаришлар борми?

-  Жамоамизнинг ўтган йилги таркиби деярли сақлаб қолинди. Улар сафига вилоятимизнинг 2-лига ўйинларида тўп сурган қатор ёш футболчиларни жалб қилганмиз. Умуман, йиғинимиз чоғида майдондаги айрим чизиқларни кучайтириш мақсадида “Хоразм”га яна 3-4 та футболчини чақиришни режалаштирганмиз. Зеро, асосий мақсадимиз чиройли ўйинларимиз билан мухлисларимизни қувонтиришдир.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика