UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  1 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  5 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  130 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9

Ойбек Рустамовнинг сўнгги сонияларда урган голи ОКМКга муҳим ғалабани тақдим этди Янгиликлар

Ойбек Рустамовнинг сўнгги сонияларда урган голи ОКМКга муҳим ғалабани тақдим этди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Хоразм» — ОКМК учрашуви якунланди.

«Хоразм» — ОКМК 0:1

Гол: 90+7 - Ойбек Рустамов (Асад Собиржонов)

13.04.2025, 16:45

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Aнвар Маражабов, Зиёд Aбдураҳмонов

Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Aлександр Попов

ВAР: Илгиз Танташев

AВAР: Ислом Aзимов

Комиссар: Владимир Назаров

«Хоразм»: 12. Сардор Қобулжонов, 9. Жасур Азимов (66. Илҳомжон Алижонов, 70), 5. Дилшод Жўраев, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 15. Владимир Бубанья, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 44. Достонбек Турсунов, 77. Суннатулла Абдуллажонов (7. Темурбек Исмаилов, 77), 88. Аброр Хўсинов (22. Санжар Шоаҳмедов, 70), 94. Рустамжон Абдуҳамидов (18.Францис Нарх.84), 99. Шаҳром Самиев ( 10. Муродбек Бобожонов, 84)

Захира: 54. Адҳамжон Мусулмонов, 3. Равшанбек Султонов,6. Муҳриддин Фазлиддинов, 20. Данила Ежов, 

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (3.Сардор Раҳмонов, 46), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров ( 8. Азиз Холмуродов, 68), 27. Али Абдураҳмонов (11. Клейди Датси, 74), 28. Арихиро Сентоку (5.Гиорги Папава, 46), 77.Нодир Абдураззоқов (99.Асад Собиржонов .46

Захира: 25.Дилшод Ёқубов, 9. Рубен Санчес, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 23. Ажак Риак,

Огоҳлантириш: 35 - Ислом Тўхтахўжаев, 60 - Саидафзалхон Ахроров, 77 - Ойбек Рустамов, 87 - Дилшод Жўраев, 90+5 - Францис Нарх


ЯНГИЛАШ




Учрашув якунланди.
90+7. ГОООЛ. Ойбек Рустамов ҳисобни очди

90+6. ОКМК жуда зўр имкониятдан фойдалана олмади. ОКМК сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетиши мумкин эди

90+5. Нарх ҳам огоҳлантирилди

Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди

87. Огоҳлантириш: Жўраев огоҳлантирилди

84. Бобожонов ва Нарх майдонга тушди, улар Самиев ва Абдуҳамидов майдони тарк этди

81. Иминовнинг зарбаси ноаниқ кетди

77 Исмаилов Абдуллажоновнинг ўрнига майдонга тушди

77. Ойбек Рустамов ҳам огоҳлантирилди

76. Аҳмадалиевнинг навбатдаги ажойиб узатма, Раҳмоновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

74. Абдураҳмоновнинг ўрнига Датси майдонга тушди

72. Аҳмадалиевнинг узатмасидан сўнг Абдураҳмонов боши билан зарба йўллади, бироқ зарба ўхшмади

70. Шоаҳмедов ва Алижонов майдонга тушди, улар Хўсинов ва Азимов майдони тарк этди

68. Аҳроровнинг ўрнига Холмуродов майдонга тушди

63. Абдуллажоновнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди



60. Огоҳлантириш. Саидафзалхон Ахроров Тошпўлатовга қарши жуда қўпол ўйнади ва огоҳантирилди

54. Собиржоновнинг ажойиб зарбасини Қобилжонов қийинчилик билан қайтарди. Хоразмликлар посбонидан супер сейв

Иккинчи бўлим бошланди

Иккинчи бўлим бошида Миржалол Қосимов уч нафар ўзгариш қилишга қарор қилди. Гиорги Папава, Сардор Раҳмонов, Асад Собиржонов майдонга тушди, улар Миржамол Қосимов, Ариҳиро Cентоку, Нодирбек Абдураззоқовни алиштиришди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча кутилмаганда устунлик хоразмликларда. Улар рақибларига нисбатдан кўпроқ ҳужум қилишди, пенальтига эга бўлишди, бироқ фойдалана олишмади. Кўрамиз, иккинчи бўлимда ОКМК қандай ўзгаришлар қилар экан

Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берди

45. Жўраевнинг аниқ зарбасини дарвозабон ушлаб олди

37. Жўраев пенальтини амалга оширди, бироқ жуда ноаниқ. Хоразмликлар жуда қулай имкониятдан фойданала олмади

36. Ҳакам ВАРни кўрди ва қизил сариққа ўзгарди. Бироқ пенальти ўз кучида қолди



32. Четлатиш. Ҳимоядаги қўпол хато ОКМКга қимматга тушмоқда. Самиев бўш қолган зарбага кучли зарба йўллади. Бироқ бу ерда Тўхтахўжаев қўли билан қайтармоқда.Тўхтасинов эса меҳмонлар сардорига қизил берди ва ОКМК дарвозасига пенальти белгиламоқда

27. Учрашув анча сокин ўтмоқда. Ҳозирча тўп фақатгина майдон марказида ҳаракатланмоқда

12. Иминовнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди

9. Ғиёсовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпни эса Абдураҳмонов дарвозага жойлаб қўйди. Бироқ Али ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан

6. Самиевнинг боши билан йўллаган зарбасини Илёсов ушлаб олди. Учрашувдаги илк хавфли вазиятни мезбонлар яратишди

1. ОКМКнинг илк ҳужумини Сардор Қобулжонов ўз майдончасидан чиқиб тўпни қайтарди 



УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика