UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  3 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  14 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  4 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  23 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

“Хоразм” битта ўйинни 3та дарвозабон билан ўтказди ёхуд Қўқонга меҳмонлар битта посбон билан келишмоқда Янгиликлар

“Хоразм” битта ўйинни 3та дарвозабон билан ўтказди ёхуд Қўқонга меҳмонлар битта посбон билан келишмоқда

Биринчи лигадаги ҳангома давом этади. Кеча бўлиб ўтган 2-тур баҳслари мухлисларни зериктириб қўймади деб ўйлаймиз.
Зукко ўқувчиларимиз яхши билишса керак, “Хоразм” мавсум бошида ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйганди. Клуб вице-президенти Султонбой Нурметов билан суҳбатлашганимизда жорий мавсумдаги бюджет 3 миллиард сўм эканлигини таъкидлаб ўтганди. Биринчи лига учун бундай катта суммага эга бўлган ҳар қандай жамоани олий лигага олиб чиқса бўлади. Лекин “Хоразм”нинг бугунги холатини мақтаб бўлмайди. Шу боис бизнингча 3 миллиард сўм бюджет амалда эмаслигини тушуниб етмоқдамиз.

Хуллас гапнинг индаллоси, кеча “Хоразм” сафарда “Қўқон-1912” билан куч синашди. Қизиқарли ва шиддатла кечиши кутилган ўйинда майдон эгалари йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдаги қулминацион ва шу билан бирга ачинарли холат 58-дақиқада юз берди. Яъни урганчликлар посбони Ғайрат Ўдаев шу куни жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Гап шундаки 28 ёшли дарвозабон мухлислар билан ўтган ўзаро оғзаки “жанг”да мағлуб бўлди. Гуруч курмаксиз бўлмагани каби, ишқибозларнинг орасида ҳам асабга тегадиган ва турли хил ҳақоратли сўзларни ишлатадиганлар топилади. Ўдаев шу куни бундай гап сўзларга чидаб тура олмади ва бунга жавобан томошабинлар ўтир сектор томонлар профессионал футболчига ярашамайдиган қилиқлар кўрсатди. Ён чизиқ ҳаками Анвар Маражабов эса “Хоразм” дарвозабонининг ушбу номақбул ҳаракатини бош ҳакам айтгач, Шерзод Қосимов урганчликлар посбонига қизил карточка кўрсатган холда, майдондан четлатди.

Ачинарлиси Қўқонга битта дарвозабон билан келган “Хоразм” учун бу қимматга тушди. Суриштирувларимизга кўра, “Хоразм”нинг иккинчи посбони Равшан Жуманиёзовнинг жароҳати сабаб урганчликлар сафарга айнан битта дарвозабон билан келишга мажбур бўлган. Ғайрат Ўдаев четлатилгач ундан либосини қабул қилиб олган Аброр Хусимов қўлқопларни кийиб дарвозга туришни бошлади. Гарчи Хусимов аслида ҳимоячи бўлсада, шу куни дарвозабон сифатида ҳам илиқ таассурот қолдирди. Бир неча вазиятларда Аброр “Хоразм”ни муқаррар голлардан сақлаб қолди. Бироқ у 73-дақиқада Отабек Ҳайдаровнинг аниқ зарбасидан сўнг ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Қизиғи, ушбу голдан кейин меҳмонларнинг посбони яна ўзгарди. Олий лигада “Бухоро” ва “Гулистон”  жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Илёс Хайров ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозани қўриқлай бошлаган.

Шу тариқа “Хоразм” битта ўйинни учта посбон билан ўтказди. Бунақаси камдан-кам холларда учрайди. Бундай жамоани олий лигага чиқишига ишонасизми? Хулоса ўзингиздан.

Олган маълумотларимизга кўра, Ғайрат Ўдаевга энди тартиб интизом қўмитаси кескин чоралар кўради ва футболчига катта эхтимол билан жарима солинади. Бу борада ПФЛнинг расмий хабарини кутиб қоламиз.

Энди Мансур Давлетов бошқарувидаги “Хоразм” кейинги турда “Оқ-тепа”ни қабул қилади. Давралар оралиғида таркибга қўшиб олинган 1997 йилда таваллуд топган ёш посбон шу куни дарвозани қўриқлаши кутилмоқда. Чунки Ўдаев дисквалификация, Жуманиёзов эса жароҳат туфайли шу куни майдонга туша олмайди.

Дарвоқе, яна бир факт: Қўқонга меҳмон жамоалар охирги икки турки битта дарвозабон билан ташриф буюрган. Қўқонликларнинг олдинги турдаги рақиби “Орол” ҳам биргина посбон Улуғбек Янгибоевни олиб келганди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика