Хонда MLSга ўтиш ҳақида ўйланиб қолди

Aslanov Jasurbek
15 сен 2016, 12:22
"Милан" ҳужумчиси Кейсуке Хонда MLSга ўтиш варианти ҳақида жиддий ўйлаб қолди.

Хонданинг россонерлар билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади ва унинг клубдан кетиши эҳтимоли катта. У ушбу мавсумда А Серия ўйинларида бор-йўғи 11 дақиқа иштирок этди.

АҚШда Хонданинг хизматларига "Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Нью-Йорк Сити" қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Livedoor