UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

"Насаф" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида қаршиликлар посбони Абдувоҳид Неъматов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Александр Хомяков ("Андижон").

"Андижон" бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Ўйин давомида "бургутлар" тезкор гол уришди ва кейинроқ рақиб 10 киши бўлиб қолганидан сўнг кетма-кет голлар уриб, йирик ғалабани тантана қилишди - 5:1. "Андижон" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу тариқа, Хомяков 2-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Сардор Раҳмонов (ОКМК).

ОКМК мазкур тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 18-дақиқасида ўнг қанотдан Аҳмадалиев узатган тўпни ҳужумга етиб келган Сардор Раҳмонов боши билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага ажойиб тарзда йўллади ва ОКМК сафардан 1 очко билан қайтишини таъминлади. Айнан мана шу гол 1-турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон").

"Бургутлар"нинг "Бунёдкор"ни таслим қилишида Бектемир Абдуманноновнинг ҳиссаси катта бўлди. "Металлург"га керак бўлмай қолган футболчи "қалдирғочлар"га қарши учрашувнинг 7-дақиқасида қарши ҳужумга ўтиб, бир рақибни алдаб тўпни шеригига узатди ва Згурский ҳисобни очди. Тайм сўнггида унинг икки марта бурчакдан узатган тўплари гол билан тугади. Умуман ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлган Абдуманнонов Суперлига 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.



Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 мар 16:43:14
Д.11.02.
АНДИЖОН БУНЁДКОР ЎЙИНИНИ БОБУР АРЕНАДАН КУЗАТДИМ, МЕНГА ХАМ БЕКТЕМИРНИ ЎЙИНИ ЁҚДИ.АДАШМАСАМ УЧРАШУВНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИСИ ХАМ БЎЛДИ, КЎЗ ТЕГМАСИН.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика