Холанд янги жамоасида камида 30 млн фунт ишлаб олмоқчи
21 окт 2021 23:18
Янгиликлар
Холанд янги жамоасида камида 30 млн фунт ишлаб олмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг унга қизиқаётган клублар учун молиявий талаблари маълум бўлди.
21 ёшли норвегиялик ҳужумчи янги клубида йилига камида 30 миллион фунт олмоқчи. Футболчининг вакиллари Холанд ҳафтасига 500 минг фунтдан кўпроқ даромад олмоқчи эканлигини манфаатдор томонларга маълум қилган.
Ҳужумчига "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси", "Реал", "Бавария" ва ПСЖ даъвогарлик қилмоқда.
Жорий мавсум охирида Холанднинг шартномасига 75 миллион евролик товон пули киритилади. Қайд этилишича, трансфернинг умумий суммаси битимдаги воситачилик харажатлари ҳисобига анча юқори бўлади.
Холанд жорий мавсум Бундеслиганинг 6 та ўйинида 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар