UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  13 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  56 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  14 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

⚡️ Холанд ва Левандовскисиз қолаётган Бундеслиганинг 2021/22 йилги мавсум якунлари (батафсил таҳлил) Янгиликлар

⚡️ Холанд ва Левандовскисиз қолаётган Бундеслиганинг 2021/22 йилги мавсум якунлари (батафсил таҳлил)

Германия чемпионатида мавсум ўз ниҳоясига етди.

“Бавария” қаторасига 10-маротаба (топ-5 лигаларидаги рекорд) ва ўз тарихида 32-бора Германия чемпионлигини қўлга киритди. Мюнхенликлар “Боруссия Д”, “Байер” ҳамда ”РБ Лейпциг” билан бирга кейинги мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

“Унион Берлин”, “Фрайбург” Европа лигасига йўл олган бўлса, “Кёльн” Конференциялар лигасида қатнашади.

“Гройтер Фюрт” ва “Арминия” қуйи дивизионга тушиб кетди. "Герта" эса мусобақада қолиш учун плей-офф баҳсида иштирок этади. Уларга Бундеслига 2'да учинчи бўлган жамоа рақиблик қилади. Ўтиш ўйинлари эса 19 ва 23 май саналарида ўтказилади.

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ

Бундеслига 2'дан “Шальке 04” юқори элитага қайтгани ҳақида хабар бергандик. 2-йўлланма эса бугун бўлиб ўтадиган 34-тур баҳсларидан кейин маълум бўлади. Тақвим билан танишинг:

БУНДЕСЛИГА 2 ЖАДВАЛИ

Маълумот ўрнида, охирги тур олдидан “Эрцгебирге Ауэ” ҳамда “Ингольштадт” 3-лигага равона бўлгани аниқ бўлиб улгурган. 16-ўриндаги “Динамо Дрезден” эса “Кайзерслаутерн” билан 20 ва 24 май куни бўлиб ўтадиган ўтиш учрашувида қатнашади. Аввалроқ, “Магдебург” ва “Айнтрахт Б” Бундеслига 2'га кўтарилганди.

Ҳисоб бўйича 59-маротаба ўтказилган Германия олий дивизионида “Бавария” форварди Роберт Левандовски 34 ўйинда 35 та гол уриб, тўпурар бўлди. У бундай номга 7-маротаба эришиб, Герд Мюллернинг рекордини такрорлади. Тўпурарлар жадвалида ундан кейинги ўринлардан эса “Байер” ҳужумчиси Патрик Шик (24 гол) ҳамда “Боруссия Д” футболчиси Эрлинг Холанд (22) жой олди.

Кўпчилигимизга таниш бўлган Сардор Азмун эса мавсум ярмидан “Байер”га келиб қўшилди ва чемпионатда 9 ўйинда қатнашиб, 1+1 натижа кўрсатди. У маълум муддат жароҳатидан даволанишига ҳам тўғри келди.

Дарвоқе, Левандовски “Вольфсбург”га (2:2) қарши мавсумнинг сўнгги ўйинидан кейин мюнхенликлар сафидаги охирги учрашувини ўтказгани ҳақида айтиб ўтди. У фаолиятини “Барселона”да давом эттириши ҳақида гап-сўзлар тарқалган. Бундеслиганинг бошқа бир юлдузи Холанд эса “Манчестер Сити”га йўл олмоқда. 21 ёшли футболчи дортмундликлар либосида 89 ўйинда 86 та гол урди ва 23 пасни ўз ҳисобига ёздирди. Уни мана шундай кузатиб қўйишди:

Германия чемпионати 2021/22 йилги мавсумида Томас Мюллер (18 пас) энг яхши ассистент сифатида қайд этилди. Кристофер Нкунку ("РБ Лейпциг", 13 ассист) ва Марко Ройс (“Боруссия Д”, 12) кучли учликка якун ясаган.

Охирги тур олдидан аутсайдерлар қаторида бўлган “Штутгарт” эса “Кёльн”ни 90+2-дақиқада Ватару Эндонинг голи эвазига мағлуб (2:1) этиб, Бундеслигада жон сақлаб қолди ва ўз мухлисларига фантастик эмоцияларни тақдим этди:

Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг янги мавсуми 5 августда старт олади ва 2023 йил 27 май куни ўз ниҳоясига етади.

Мусобақада энг кўп титулни қўлга киритган жамоалар:

1. “Бавария” – 32 та;

2. “Нюрнберг” – 9;

3. “Боруссия Д” – 8;

4. “Шальке 04” – 7;

5-6. “Гамбург”, “Штутгарт” – 5 тадан.


Бошқа статистик маълумотлар:

*мавсум давомида 306 ўйинда 954 та гол урилди (ўртача 3,12);

*уйдаги энг йирик ғалаба – “Бавария” 7:0 “Бохум”;

*сафардаги энг йирик ғалаба – “Боруссия М” 0:6 “Фрайбург”;

*энг сермаҳсул ўйин – “Гройтер Фюрт” 3:6 “Хоффенхайм”;

*энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин – “Боруссия Д” 1:4 “РБ Лейпциг” (81,365 томошабин);

*гол+пас системаси бўйича энг яхши бўлган футболчи – Роберт Левандовски (35+3)

*энг кўп (10тадан) “қуруқ” ўйин ўтказган киперлар – Робин Центнер (“Майнц”), Мануэль Нойер (“Бавария”), Марк Флеккен (Фрайбург), Кун Кастелс (“Вольфсбург”);

*майгача ой футболчиси совринини энг кўп (4та) қўлга киритган ўйинчи – Кристофер Нкунку (“РБ Лейпциг”).

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика