Холанд эффекти. “Ман Сити” форварди “Арсенал”га ўтишга яқин

Eldor Akmurzayev
10 май 2022, 09:10
Бу ҳақда “The Sun” хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габи Жезус “Арсенал”га ўтиши кутилмоқда.

“Шаҳарликлар” Дортмунднинг “Боруссия”сидан Эрлинг Холандни олиб келишмоқда ва бразилияликни жамоада ушлаб қолмоқчи эмас. “Арсенал” кўпдан бери 25 ёшли футболчига қизиқиш билдиради.

Жезус 2021/22 йилги мавсум АПЛда 26 учрашувда қатнашиб, 8+8 натижага эришди. У 2016 йилдан бери манчестерликлар шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Sun