Холанд Англия термасида ўйнаш ҳақида ўйламаган: "Мен норвегман ва бу билан фахрланаман"

Alisher
13 сен 2020, 13:00
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳеч қачон Англия терма жамоасида ўйнаш ҳақида ўйламаган.

Футболчи Лидсда туғилган. Унинг оиласи Эрлинг 4 ёш бўлганида Норвегияга кўчиб борган.


- Сиз Лидсда туғилгансиз. Англия терма жамоасини танлаш ҳақида ўйлаганмисиз?

- Ўйлайманки, йўқ. 4 ёш бўлганимда Норвегияга кўчиб борганмиз, шу сабаб мен бу ҳақда кўп ўйламаганман. Мен норвегман ва бу билан фахрланаман, - дейди Холанд.


Форвард Норвегия терма жамоасида 2019 йилнинг сентябрида дебют қилди ва футболчи бу вақтда 19 ёш 1 ой эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: soccerbible.com