UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  3 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1

Холанд 16 ёшгача машғулотларда бир қиз билан шуғулланган, ҳозир эса ПСЖ ҳимоясини сочиб ташлаяпти (мақола) Янгиликлар

Холанд 16 ёшгача машғулотларда бир қиз билан шуғулланган, ҳозир эса ПСЖ ҳимоясини сочиб ташлаяпти (мақола)

Кечаги қаҳрамон ҳақида биз билмаган ҳикоя.

Холанд яна барчанинг диққат марказида ва биз яна унинг "Боруссия"даги фантастик статистикасини муҳокама қиламиз. Футболчининг "Зальцбург" ва "Мольде"даги муваффақиятлари ҳақида кўп эшитганмиз, аммо унинг биринчи клуби "Брюне"га боғлиқ бирорта ҳикояга кўзимиз тушмаган. Йигитча айнан ўша ерда 16 ёшгача футбол сирларини ўрганган.


Холанд 2000 йил Лидсда дунёга келган. Унинг отаси Альф-Инге - ҳимоячи, деярли бутун фаолиятини Англияда ўтказган. Ўша йиллар у "Манчестер Сити"га ўтган эди. Альф-Инге 3 йилдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлади ва оиласи билан Норвегияга - ўсиб улғайган Брюне шаҳарчасига қайтади.


Брюне - мамлакатнинг жануби-ғарбида жойлашган кичкина жой, аҳолиси 12 минг кишини ташкил қилади. 1980 йилгача бу ерда комбайн ва экскваторлар ишлаб чиқарилган, шаҳарча ҳозир қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Брюнедагилар ҳайкалтарош Фриц Руэда, адиб Арне Гарборг билан мақтанишади. Бу ернинг маҳаллий жамоаси 2001-2003 йилларда мамлакатнинг олий лигасида иштирок этган, кейинги 12 йилни эса иккинчи лигада ўтказди, ҳозир учинчи даражали чемпионатда.


Эрлинг Холанд футбол сирларини "Брюне"да ўрганган.


Уни 6 ёшлигида клуб мактабига топширишади, бир неча ой олдин ўша мактабда усти ёпиқ майдон қуриб, битказилган эди. Бу болалар футболи учун олдинга ташланган қадам бўлган, чунки қишда Брюнеда ҳаво ҳарорати -3 даражага тушиб кетади, баҳор ва кузда эса тинимсиз ёмғир ёғади. Холанд гандбол (айнан шу сабабли у баланд сакрайди) ва енгил атлетика (тез югуришининг сабаби) билан шуғулланган, аммо 10 ёшидан бошлаб бор эътиборини фақат футболга қаратади. Ўшандаёқ у тенгдошлари орасидаги энг зўри эканлиги билинган, аммо "Брюне"да ўсмир болаларни кучли ёки кучсизга ажратишмас эди - клубнинг фалсафаси шундай бўлган.


Холанд шуғулланган гуруҳда яна 40 нафар бола бўлган. Тўғри, ҳамма тўп билан турлича муомала қилган, аммо мураббийлар болаларни даражага ажратмаган ва кучсизлардан алоҳида гуруҳга ажратмаган. Ғалати, тўғрими? Ҳозир ҳаммасини тушуниб оласиз. "Катта академияларда ҳаммаси иқтидорга боғлиқ. Биз бошқа йўлдан юришга қарор қилдик. Бу гуруҳда 40 нафар бола бор ва уларнинг ҳаммаси ҳам кучли эмас. Бироқ уларнинг бари 10 йил давомида бирга шуғулланишади" - дея тушунтирган Холанднинг биринчи мураббийи Альф-Инге Бернстен.

"Улар ҳар куни бир вақтда шуғулланишган. Тўғри, баҳсларда кучлироқ футболчилар майдонга тушарди, аммо қоида бўйича, ҳаммага тенг қараларди. Бу катта ёрдам берган, чунки кучсиз ҳисобланган болакайлар ҳам иқтидорли тенгқурлари олдида ўсишга интилишган" - дея тасдиқлади Холанднинг собиқ жамоадоши Торд Сальте.


16 ёшгача Холанд билан хатто қиз бола ҳам шуғулланган, аммо кулишга шошилманг: Унинг исми Андреа Нордхайм ва ўтган мавсум у "Питео ИФ" билан Швеция аёллар чемпионатида зафар қучди. Сальтенинг айтишича, "Брюне"нинг услуби болаларни бирлаштирган: "Биз ҳаммамиз аҳил дўстлар бўлганмиз. Акам ҳам ёшлар жамоасида ўйнаган. Аммо у пайтда бошқа тизим бўлган. Унинг ёш тоифасидаги гуруҳ жамоаси жаҳлдор бўлган ва иккинчи гуруҳдагилар билан гаплашмаган. Улар ўзларини кучли деб ҳисоблашган ва шу сабаб алоҳида машғулот ўтказишган".


Дам олиш кунлари Холанд гуруҳи - барча 40 бола - залда ёки кўчада мураббийларсиз йиғилиб, шунчаки хурсандчилик учун футбол ўйнашарди. Хурсандчилик - муҳим деталь, мураббий Бернтсен бу ҳақида гапиришни хуш кўради. Унинг айтишича, болалар футболдан роҳат олиши, хурсанд бўлиши керак. Эрлингни катта академияларга чақиришса ҳам, у ўзини "Брюне"да бахтли ҳис қилган ва кетиш ҳақида ўйламаган. Бу нарса уни ақлли ва сабрли бўлишга ўргатди. Холанд 2019 йил "Зальцбург" сафида тўп тепаётган маҳалда "Ювентус" таклифини рад этган ва бунга қуйидагича изоҳ берган эди: "Туринга кўчиб ўтишга ҳали эрта деб ҳисобладим. Айни дамда Австрияда тажриба тўплаб, жамоага ёрдам бера оламан деб ўйлайман".


Агар Холанднинг "Брюне"даги фаолияти кўпиртирилган деб ўйласангиз, ушбу интервьюга эътибор беринг: "Агар "Брюне" бўлмаганида, ҳозир бирор кучли клубда ўйнамасдим. Клуб тизими менга ёрдам берган, ўзимни қолганлардан иқтидорли деб ҳисобламаганман".


Ўша клубда Холанд билан муҳим бир нарса содир бўлган. Ҳозир унинг бўйи 1,94 см, аммо 14-15 ёшда у жамоадаги энг бўйи паст болалардан бири эди. Торд Сальте ва унинг суратига эътибор беринг - уларнинг ёши 14да.

"У доимо яхши тўп тепган, ҳамма унда иқтидор борлигини биларди. Мен ярим ҳимояда ўйнаб, унга тўп етказиб турардим: У тезкор ва ақлли бўлган - доимо қаерга югуриш кераклигини яхши билган. Аммо унинг ягона муаммоси бўй бўлган. У кичкина эди" - деган эди Сальте Sky Sports телеканалига берган интервьюсида.


Қайсидир йили мураббийлар Холанднинг ўсмаётганидан ҳавотир олишган, аммо у кейин 20 см.га ўсиб кетди. 2017 йилда йигитча журналистнинг саволига қуйидагича жавоб берган:


- Бу йил 5 см.га ўсдим.

- Бўлдими?

- Ўтган йили бу кўрсаткич 11-12 см. эди.


Сальтенинг айтишича, у 2016 йил ижара асосида "Лион"га йўл олган. Янги йил арафасида қайтиб, стадион йўлагида Холандни учратганида эса қотиб қолган: "Нима?!". Эрлинг жуда ўзгариб кетган эди, аммо ҳали ҳам ўша ориқ бўган.


"Мураббий уни машғулотлардан четлатишга мажбур бўлган, чунки агар бўйинг ойига 1 см.дан кўпроқ ўсаётган бўлса, жароҳатларга мойил бўлиб қолмаслик учун юкламаларни камайтириш керак. Масалан, бизда пас билан боғлиқ машғулот 15 дақиқа давом этиши лозим. Холанд уни 5 дақиқа бажариб, кейингисини кутарди ва навбатдагиси ҳам 40%га бажариларди. Унинг бўйи бироз муаммо туғдирган" - деганди Холанднинг яна бир собиқ жамоадоши Поль Фельде.

2017 йилда Эрлинг "Мольде"га ўтди ва унинг вазни билан Оле-Гуннар Сульшер шуғуллана бошлади. Мутахассис йигитчани кечки овқатда 3 хисса овқат тановул қилишга мажбурларди, форвард бир неча ойда 10-12 кг. вазн йиғди ва мураббий уни тренажер залида ишлашга чақирди: "Ҳа, у вазн йиға олди, аммо буларнинг бари мушак бўлган. Болакай жисмоний жиҳатдан бақувватлашиши муҳим эди".


Холанд Manchild лақабини ("йирик бола") беришди ва энди у ўзи тўп тепган лигада барчани ҳайрон қолдирмоқда. Унинг "Брюне"даги дўстларининг айтишича, Холанд доимо клуб қоидалари ҳамда мураббий вазифаларини ҳурмат қилган ва ҳозир ҳам шундай.


"Жуда меҳнаткаш, умуман эринмайди. Унда ҳазил туйғуси жуда яхши, майдонда ўзини бемалол ҳис қилади, аммо у уйқу, овқатланиш ва жисмоний ҳолатига алоқадор барча нарсага жиддий қарайди. Доимо ерда юрадиган йигит" - дейди мураббий Бернтсен.


Хатто ПСЖ ҳимоясини сочиб ташлаган Холанд камтаргина "Брюне" ҳақида унутмайди. Чунки унинг уйи ўша ерда.


TAS-IX эмас


Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика