UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  0 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  4 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  1 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  22 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  14 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  15 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0

“Хўжанд” (Тожикистон) жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишди Янгиликлар

“Хўжанд” (Тожикистон) жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишди

Хабарингиз бор бугундан Қўқон шаҳрида “Ҳалқаро хунармандлар фестивали” бошланди.

Фестивал доирасида Қўқон шаҳрида ҳалқаро футбол учрашуви ҳам ўтказилади. Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” (Ўзбекистон) – “Хўжанд” (Тожикистон) жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун Тожикистонлик меҳмонлар Қўқон шаҳрига етиб келишди. “Хўжанд” жамоаси аъзоларини Тожикистон – Ўзбекистон чегарасида Фарғона вилоят футбол федерацияси вице-президенти Носир Отақўзиев, “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов, “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг жонкуяр мухлислари тантанали равишда кутиб олишди.

“Хўжанд” жамоаси аъзолари Қўқондаги “Олтин водий” меҳмонхонасига жойлашдилар. Улар бугун “Марказий” стадионида расмий машғулотларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” – “Хўжанд” учрашуви эртага, 11 сентябрь куни, соат 17-00да, Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.
Эртага “Марказий” стадионига кириш бепул бўлади.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика