UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01Норсафаров ва "Пахтакор". Ғалати  0 12:00"Барселона" учун янги муаммо  0 11:48Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш"   0 11:30Нагельсманн ёзгача дам олади  1 11:21Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон қуръа жараёнида иккинчи саватчада бўлади  14 11:05Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш учун "Ницца"даги улушидан воз кечиши керак  0 10:54Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"  1 10:41"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"  2 10:27Ковач инглиз клубида ишлашдан бош тортди  2 10:00Месси – терма миқёсида 9+ хет-трик қайд этган учинчи футболчи. Лео умумий фаолиятидаги 57-хет-тригига эришди  41 09:50Ўртоқлик ўйини. Ҳиндистон – Қирғизистон 2:0  1 09:45Ўртоқлик ўйини. Аргентина – Кюрасао 7:0  2 09:40Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди  36 09:35Евро-2024 саралаш. Шотландия - Испания 2:0  0 09:30Евро-2024 саралаш. Туркия - Хорватия 0:2  0

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда" Янгиликлар

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"

Фарғонада ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Турон" U-21 - “Хўжанд" (1:4) учрашувидан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев сайтимизга интервью берди.

- Рустам ака, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ва бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, юртингизга мусобақа ташкилотчиларнинг таклифига асосан келдик. Бизга кўрсатилаётган муносабат ва яратиб берилаётган шароитлардан мамнунмиз. Ушбу турнир бизга мавсумолди тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади. Мусобақада Биринчи лига, Про-лига ва Суперлига клубларининг ёшлар жамоаларига қарши беллашамиз. Турлича жамоаларга ўйнаган яхши, бундай учрашувлар орқали режаланган услублар ва кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятларини кўриб олиш мумкин.

Бир жиҳатдан ҳозир Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, албатта бу футбол ўйнашда ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бироқ ҳозир қиш, биз буни биламиз, мавсум стартига қадар оптимал таркибни шакллантириб олишимиз керак.

Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, албатта совуқ об-ҳаво футболчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишларига бироз тўсқинлик қилди. Шундай бўлса ҳам биз ёмон ўйин кўрсатдик дея олмайман, тезкор ва ёш футболчиларга қарши туришни уддаладик. Шундай ўйинлар орқали тажрибамиз янада ортиб боради.

- Гувоҳи бўлдик, "Хўжанд" таркибида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Ҳа, тўғри, ҳозирда жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда. Улар (Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнурбек Турғунов, Хушнудбек Бозоров, Раҳматилло Ўктамов - таҳририят изоҳи) билан гаплашдик, жамоамиз сафига келиб мавсумолди йиғин давомида кўрикда бўлишади. Режаларимизга мос келганлари билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирда аниқ бўлгани, ёш ярим ҳимоячи Хушнудбек Бозоров билан икки йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзоладик. Қолган футболчиларнинг таркибда қолиши ёки қолмаслиги мавсумолди йиғинлар мобайнида аниқ бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
26 янв 23:48:55
Neftchichempion
Uyoģda Italia nashirlari Shomurodov Spetsiyaga òtayotganini jar solishyapti bu yerda esa jim jit. Yana nma emish chempasia sayti uzb da N°1 emish
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика