UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  10 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда" Янгиликлар

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"

Фарғонада ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Турон" U-21 - “Хўжанд" (1:4) учрашувидан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев сайтимизга интервью берди.

- Рустам ака, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ва бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, юртингизга мусобақа ташкилотчиларнинг таклифига асосан келдик. Бизга кўрсатилаётган муносабат ва яратиб берилаётган шароитлардан мамнунмиз. Ушбу турнир бизга мавсумолди тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади. Мусобақада Биринчи лига, Про-лига ва Суперлига клубларининг ёшлар жамоаларига қарши беллашамиз. Турлича жамоаларга ўйнаган яхши, бундай учрашувлар орқали режаланган услублар ва кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятларини кўриб олиш мумкин.

Бир жиҳатдан ҳозир Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, албатта бу футбол ўйнашда ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бироқ ҳозир қиш, биз буни биламиз, мавсум стартига қадар оптимал таркибни шакллантириб олишимиз керак.

Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, албатта совуқ об-ҳаво футболчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишларига бироз тўсқинлик қилди. Шундай бўлса ҳам биз ёмон ўйин кўрсатдик дея олмайман, тезкор ва ёш футболчиларга қарши туришни уддаладик. Шундай ўйинлар орқали тажрибамиз янада ортиб боради.

- Гувоҳи бўлдик, "Хўжанд" таркибида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Ҳа, тўғри, ҳозирда жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда. Улар (Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнурбек Турғунов, Хушнудбек Бозоров, Раҳматилло Ўктамов - таҳририят изоҳи) билан гаплашдик, жамоамиз сафига келиб мавсумолди йиғин давомида кўрикда бўлишади. Режаларимизга мос келганлари билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирда аниқ бўлгани, ёш ярим ҳимоячи Хушнудбек Бозоров билан икки йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзоладик. Қолган футболчиларнинг таркибда қолиши ёки қолмаслиги мавсумолди йиғинлар мобайнида аниқ бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика