UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  6 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  12 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда" Янгиликлар

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"

Фарғонада ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Турон" U-21 - “Хўжанд" (1:4) учрашувидан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев сайтимизга интервью берди.

- Рустам ака, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ва бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, юртингизга мусобақа ташкилотчиларнинг таклифига асосан келдик. Бизга кўрсатилаётган муносабат ва яратиб берилаётган шароитлардан мамнунмиз. Ушбу турнир бизга мавсумолди тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади. Мусобақада Биринчи лига, Про-лига ва Суперлига клубларининг ёшлар жамоаларига қарши беллашамиз. Турлича жамоаларга ўйнаган яхши, бундай учрашувлар орқали режаланган услублар ва кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятларини кўриб олиш мумкин.

Бир жиҳатдан ҳозир Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, албатта бу футбол ўйнашда ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бироқ ҳозир қиш, биз буни биламиз, мавсум стартига қадар оптимал таркибни шакллантириб олишимиз керак.

Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, албатта совуқ об-ҳаво футболчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишларига бироз тўсқинлик қилди. Шундай бўлса ҳам биз ёмон ўйин кўрсатдик дея олмайман, тезкор ва ёш футболчиларга қарши туришни уддаладик. Шундай ўйинлар орқали тажрибамиз янада ортиб боради.

- Гувоҳи бўлдик, "Хўжанд" таркибида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Ҳа, тўғри, ҳозирда жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда. Улар (Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнурбек Турғунов, Хушнудбек Бозоров, Раҳматилло Ўктамов - таҳририят изоҳи) билан гаплашдик, жамоамиз сафига келиб мавсумолди йиғин давомида кўрикда бўлишади. Режаларимизга мос келганлари билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирда аниқ бўлгани, ёш ярим ҳимоячи Хушнудбек Бозоров билан икки йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзоладик. Қолган футболчиларнинг таркибда қолиши ёки қолмаслиги мавсумолди йиғинлар мобайнида аниқ бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика