UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Евро-2024 саралаши. Франция ўз майдонида Нидерландияни, Бельгия сафарда Швецияни аяб ўтирмади  0 01:43Ўзбекистон U-23нинг Кот-д`Ивуар U-23га қарши ўртоқлик ўйини учун таркиби маълум!  3 01:15Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Боливия 1:0  1 01:02Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлубиятга учратди  169 00:47Сан-Марино термаси футболчиси Европада рекорд қўйди  2 00:09Евро-2024 саралаши. Франция - Нидерландия, Швеция - Бельгия ва бошқа баҳсларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:57Ўртоқлик ўйинлари. Осиё ва Жанубий Америка термалари ўртасидаги баҳсларда ғолиблар аниқланмади  6 23:29Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"  1 23:10Агент: "Жоржиньога Италиядан таклиф йўқ эди"  0 22:49ПСЖ Саншешни сотиб юборишга тайёр  0 22:29Искога даъвогарлар маълум қилинди  1 22:01Расман: "Бавария"нинг янги бош мураббийи маълум қилинди  11 21:50Барелла Италия термаси ихтиёрини тарк этди  0 21:36Ўзбекистоннинг Боливия қарши ўйин ўртоқлик ўйини учун асосий таркиби маълум!  63 21:15Месут Ўзил: "Моуринью - XXI асрнинг энг зўр мураббийи"  15

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда" Янгиликлар

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"

Фарғонада ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Турон" U-21 - “Хўжанд" (1:4) учрашувидан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев сайтимизга интервью берди.

- Рустам ака, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ва бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, юртингизга мусобақа ташкилотчиларнинг таклифига асосан келдик. Бизга кўрсатилаётган муносабат ва яратиб берилаётган шароитлардан мамнунмиз. Ушбу турнир бизга мавсумолди тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади. Мусобақада Биринчи лига, Про-лига ва Суперлига клубларининг ёшлар жамоаларига қарши беллашамиз. Турлича жамоаларга ўйнаган яхши, бундай учрашувлар орқали режаланган услублар ва кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятларини кўриб олиш мумкин.

Бир жиҳатдан ҳозир Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, албатта бу футбол ўйнашда ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бироқ ҳозир қиш, биз буни биламиз, мавсум стартига қадар оптимал таркибни шакллантириб олишимиз керак.

Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, албатта совуқ об-ҳаво футболчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишларига бироз тўсқинлик қилди. Шундай бўлса ҳам биз ёмон ўйин кўрсатдик дея олмайман, тезкор ва ёш футболчиларга қарши туришни уддаладик. Шундай ўйинлар орқали тажрибамиз янада ортиб боради.

- Гувоҳи бўлдик, "Хўжанд" таркибида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Ҳа, тўғри, ҳозирда жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда. Улар (Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнурбек Турғунов, Хушнудбек Бозоров, Раҳматилло Ўктамов - таҳририят изоҳи) билан гаплашдик, жамоамиз сафига келиб мавсумолди йиғин давомида кўрикда бўлишади. Режаларимизга мос келганлари билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирда аниқ бўлгани, ёш ярим ҳимоячи Хушнудбек Бозоров билан икки йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзоладик. Қолган футболчиларнинг таркибда қолиши ёки қолмаслиги мавсумолди йиғинлар мобайнида аниқ бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
26 янв 23:48:55
Neftchichempion
Uyoģda Italia nashirlari Shomurodov Spetsiyaga òtayotganini jar solishyapti bu yerda esa jim jit. Yana nma emish chempasia sayti uzb da N°1 emish
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика