UZ

Сўнгги янгиликлар

07:14"Милан" ва Жиру янги шартнома масаласида келишиб олди  0 00:45МЮ Рэшфорд билан узоқ муддатли шартнома бўйича тезроқ келишувга эришиш ниятида  1 00:22"Челси" ёзда бирданига саккиз футболчисидан қутилмоқчи  2 23:59Денис Коростиченко: "Балки, Неъматулла Қуттибоев ҳақдир, аммо биз ғалабага эришиб бўлдик"  1 23:39"Андижон-SGS" "Хоразм"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:18Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди"  3 22:57Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер АПЛ шон-шуҳрати залига киритилди  7 22:27Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади"  1 21:45"Болтон" "Барселона" устидан ФИФАга арз қилди. Клуб Алонсонинг трансферидан ўз улушини талаб қилмоқда  5 21:23Про лига. "Қўқон-1912", "Локомотив" ва "Динамо" ғалабага эришишди. Эртага яна битта ўйин бор  4 21:09Olamsport: Саидёқуб UFC собиқ жангчисига қарши, Тошкентдаги катта шахмат турнири якунланди ва бошқа хабарлар  0 20:56Бир нечта жамоалар оммавий савдолар орқали сотилади. Рўйхатда "Насаф", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва бошқа клублар бор  53 20:35Расман: ФИФА Индонезияни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилди  39 20:10Ўзбекистон терма жамоаси шифокори самолётда 90 ёшли инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди  6 19:49Месси "Барселона"га қайтиш учун маоши камайишига тайёр  10

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда" Янгиликлар

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"

Фарғонада ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Турон" U-21 - “Хўжанд" (1:4) учрашувидан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев сайтимизга интервью берди.

- Рустам ака, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ва бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, юртингизга мусобақа ташкилотчиларнинг таклифига асосан келдик. Бизга кўрсатилаётган муносабат ва яратиб берилаётган шароитлардан мамнунмиз. Ушбу турнир бизга мавсумолди тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади. Мусобақада Биринчи лига, Про-лига ва Суперлига клубларининг ёшлар жамоаларига қарши беллашамиз. Турлича жамоаларга ўйнаган яхши, бундай учрашувлар орқали режаланган услублар ва кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятларини кўриб олиш мумкин.

Бир жиҳатдан ҳозир Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, албатта бу футбол ўйнашда ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бироқ ҳозир қиш, биз буни биламиз, мавсум стартига қадар оптимал таркибни шакллантириб олишимиз керак.

Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, албатта совуқ об-ҳаво футболчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишларига бироз тўсқинлик қилди. Шундай бўлса ҳам биз ёмон ўйин кўрсатдик дея олмайман, тезкор ва ёш футболчиларга қарши туришни уддаладик. Шундай ўйинлар орқали тажрибамиз янада ортиб боради.

- Гувоҳи бўлдик, "Хўжанд" таркибида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Ҳа, тўғри, ҳозирда жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда. Улар (Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнурбек Турғунов, Хушнудбек Бозоров, Раҳматилло Ўктамов - таҳририят изоҳи) билан гаплашдик, жамоамиз сафига келиб мавсумолди йиғин давомида кўрикда бўлишади. Режаларимизга мос келганлари билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирда аниқ бўлгани, ёш ярим ҳимоячи Хушнудбек Бозоров билан икки йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзоладик. Қолган футболчиларнинг таркибда қолиши ёки қолмаслиги мавсумолди йиғинлар мобайнида аниқ бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
26 янв 23:48:55
Neftchichempion
Uyoģda Italia nashirlari Shomurodov Spetsiyaga òtayotganini jar solishyapti bu yerda esa jim jit. Yana nma emish chempasia sayti uzb da N°1 emish
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика