UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Ўзбекистон U23 - Марокаш U23  2 01:53Евро-2024 саралаш. 8та баҳс натижаси билан танишинг  0 01:23Нагельсманн - "Тоттенхэм"нинг асосий мақсади  0 00:29"Ман. Сити" Гюндоган билан шартномани узайтирмоқчи, аммо футболчи "Барселона"га ўтмоқчи деб ўйлашяпти  0 23:40"Тоттенхэм" сўнгги 10 йил ичида ҳайдалган мураббийларга 55 млн. фунт тўлаб берди  1 23:10Нагельсманн АПЛ клуби шорт-листидан ўрин олди  2 22:52Евро-2024 саралаш. Ирландия - Франция ва бошқа ўйинлар учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 22:21ПСЖ кореялик футболчини 53 млн. еврога сотиб олиши мумкин  5 22:13Olamsport: Дмитрий Медведев Россиянинг Осиёга ўтиши ҳақида, Тайсоннинг севимли боксчиси ва бошқа хабарлар  0 21:47Фатининг отаси "Барселона" раҳбарияти билан учрашди  2 21:33Ферран "Барселона"нинг муҳим футболчиси бўлишига ишонади ва жамоани тарк этмоқчи эмас  0 21:05Мессига 3та юлдузли бутса совға қилишди  19 20:54Роналду терма жамоадаги голлар бўйича Месси билан фарқни катталаштирди  22 20:13"Атлетико" яна "Реал" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи  0 19:48Гринвуд МЮни тарк этадиган кўринади. Мэйсонга боғлиқ турли миш-мишлар тарқалмоқда  2

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади Янгиликлар

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.

Океан ортидан келган мутахассис қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган "Штутгарт"дан ишдан бўшатилганидан тўрт ой ўтиб, Бундеслиганинг бошқа бир жамоасида иш бошлади.

Нью-Жерсида туғилган мураббий "Штутгарт" устози бўлишидан аввал "Хоффенхайм"да икки йил мобайнида 2017 ва 2019 йиллар оралиғида бош мураббий ёрдамчиси ва ёшлар жамоаси мураббийи ўринларида фаолият олиб борган.

"Рино нафақат бизнинг клубни, балки жамоанинг каттагина қисмини ўзининг тажрибасидан билади. Худди шу каби биз ҳам уни яхши биламиз ва шу туфайли уни бош мураббий лавозимига тўғри келишига ишонамиз. У босимга бардош бера олади ва бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билади", – деди клуб спорт директори.

Матараццо "Штутгарт"ни юқори дивизионга қайтарди ва икки мавсум жамоани ушбу лигада сақлади. Октябрь ойида мавсумни ғалабасиз бошлаганидан кейин унга чиқиш эшиклари кўрсатилган эди. 

"Хоффенхайм" сўнгги саккизта ўйинда бирорта ғалаба қайд этмаган ҳолда 18 жамоадан иборат турнир жадвалининг 14 поғонасидан жой олган. Шу сабабли жамоанинг аввалги бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилган эди.

Матараццо бошчилигида "Хоффенхайм" биринчи ўйинни шанба куни "Байер" Леверкузенга қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика