Хитойда мавсум бошлангунча футболчиларнинг маошлари қисқартирилади

Tolibjon Qosimov
14 апр 2020, 10:46
Хитой Суперлигаси мамлакат футбол Ассоциациясининг коронавирус пандемияси сабаб маошларни камайтириш таклифини маъқуллади.

Олдинроқ федерация шундай баёнот билан чиққанди.

Тез орада бошланиши кутилаётган Хитой чемпионати кейинроққа сурилди

"Коронавирус пандемияси сабаб Хитойдаги барча профессионал лигаларда мавсум бошланиши қолдирилди. Бу клублар ва уларнинг ҳомийларида молиявий муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. Шу сабаб клубларга босимни юмшатиш ва маошларни қисқартириш таклифи берилган.

Чуқур муҳокамалардан сўнг манфаатдор томонлар маошларни қисқартириш борасида келишиб олдилар. Бу клублар ва ўйинчилар ўртасидаги музокаралардан кейин кучга киради. Маошларнинг камайиши 31 мартдан 2020 йилги мавсум стартига қадар кучда бўлади", - дейилади баёнотда.


Хитойда маошларнинг қисқариши бир стандарт бўйича амалга оширилиши кутилмоқда. Бунда жараён барча клубларда бир хил кўриниш олади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: chinadaily.com.cn