UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  0 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0

Хислат Шобоев : “Селекция ишларини Қашқадарёдан бошладик” Янгиликлар

Хислат Шобоев : “Селекция ишларини Қашқадарёдан бошладик”

Теглар :  Хислат Шобоев
Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати қошидаги селекция ишлари билан шуғулланувчи мураббийлар Қашқадарёда бўлиб қайтди.

Маълумки, Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати  директори Хислат Шобоев кўмагида ташкил этилган ушбу селекция ишларининг мақсади  Республикадаги ёш истеъдод эгаларини йўқолиб кетишларига йўл қўймаслик , уларни футбол мактабдаги  турли ёш тоифасидаги  ўқув гуруҳ  машғулотларига жалб этиш ва ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашдир.

“Ҳар бир вилоят ва шаҳарда селекция ишлари бўйича мактабимиз томонидан бириктирилган селекционер мураббийлар бор.

Улар ҳар ойда мактаб раҳбариятига ҳисобот –маьлумот бериб боришади. Аммо вазиятни воқеа жойидан кузатиш ва иш жараёнини назорат қилиш мақсадида футбол мактабимиз қошидаги  селекция ишлари билан шуғуланадиган мураббийларимизни сафарларга юбораяпмиз.

Бизнинг асосий мақсадимиз- истеъдодли ёшларни сақлаб қолиш ва барча қулайликларга эга футбол мактабимизга жалб этиш, ва  уларни терма жамоалар миқёсидаги ўйинчи қилиб етишишни қуллаб-қувватлаш, шу орқали  терма жамоаларга номзод бўлган футболчилар географиясини кенгайтиришдир”- дейди  Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати директори Хислат Шобоев.

Қашқадарё вилоятида болалар ва ўсмирлар футболидаги вазияти билан яқиндан танишиб  келган селекционер мураббий Алишер Бозоров сафардан фақат ижобий таассуротлар билан қайтганини маълум қилди.

“Сафарда Қашқадарё вилояти  бўйича  селекционер мураббий Алишер Бозоров ва Ғузор туман давлат ихтисослаштирилган футбол-мактаби мураббийси Достон Махматқулов билан  Қамаши туман Болалар –ўсмирлар спорт мактаби қошидаги футбол тўгараги билан яқиндан танишиб чиқдик.



У ерда бўлиб ўтган Республика очиқ турнирини ҳам кузатдик ва  мусобақа давомида тўрт беш нафар ёш иқтидорли  футболчиларни кўз остимизга олиб қўйдик.

Спорт мактабидаги  мураббийлар билан ҳамкорликга эришдик. Бу мактаб вилоятга кўплаб ёш  иқтидорли футболчиларни етиштириб бермоқда. Вилоятдаги ПФК қошидаги  “Насаф”, “Машъал” “Шўртан” “Севинч” жамоалари ва  Қарши олимпия заҳиралари коллежи, Ғузор футбол интернатларида таҳсил олаётган ёш футболчилар бунга мисол бўла олади.

Самарали ва ижобий селекция ишларимизни бошқа вилоятларда ҳам амалга оширмоқчимиз”, –дейди селекционер мураббий Алишер Бозоров.



Фахриддин Чориев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика