Хинтереггер Бундеслигада антирекорд қайд этди

“Айнтрахт Ф” Германия Бундеслигаси 2-тури доирасида сафарда “Герта”ни 3:1 ҳисобида енгди.

Франкфурт жамоаси аъзоси Мартин Хинтереггер учрашувда автогол соҳиби бўлди. Бу футболчининг Бундеслигадаги 6-автоголи сифатида тарихга кирди. Натижада Мартин автоголлар сони бўйича Бундеслига рекордчилари Николче Новески ва Манфред Калцга етиб олди.


Манба: Opta