

"Табиийки, биз фақатгина футбол томонлама муҳокама қилишимиз мумкин. Бошқа масалаларни эса тегишли органлар ва инсонлар ҳал қилишган. У юқори даражадаги футболчи, "Хетафе"га катта умидлар билан олиб келинди. Унинг юқори даражага қайтиши учун ёрдам беришга тайёрмиз", - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи Испания клубига ижарага ўтди. У 2022 йилнинг февралидан буён машғулотлар ва ўйинларда иштирок қилмади.



