“Хетафе” форварди Ла Лигада Мессининг рекордини янгилади

Eldor Akmurzayev
12 мар 2023
Испания чемпионати 25-турида “Хетафе” сафарда “Кадис” билан жанговар дуранг (2:2) ўйнади.

“Хетафе” ҳужумчиси Энес Унал 90+16-дақиқда пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқарди. Унал 21 асрда Ла Лигада энг кеч урилган гол муаллифига айланди.

Аввалги рекорд 2008 йил Лионель Месси (90+13) томонидан “Барселона” – “Эспанёл” баҳсида (2:1) баҳсида қайд этилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta