Херардо Мартино: «Месси агар истаса барча рекордларни янгилай олади»

Narzulla Saydullayev
16 фев 2014, 11:33
«Барселона» бош мураббийи Херардо Мартино «Райо Вальекано» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (6:0) Лионель Мессининг қайд этган натижаси ҳақида тўхталиб ўтди.
Аргентиналик футболчи Испания чемпионатида битта клуб сафида гол уриш бўйича рекорд қайд этди.

«Месси яна озгина вақтдан сўнг юз фоиз тайёр бўлади. Агар у истаса барча рекордларни янгилай олади. Лионел энди 26 ёшда.

«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси уни яхши кўради», – дейди Мартино.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru