Хедира: "Ҳеч ким билан музокаралар олиб бормаяпман"
Aziz Tukhtamuradov
13 ноя 2014, 21:31
"Реал" футболчиси Сами Хедира "Арсенал" ёки МЮга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Ҳеч қайси жамоа билан ҳеч қандай музокара олиб бормаяпман. "Реал"дан кетиш ҳақида ўйламаганман ҳам. Бу фикрим ўзгармаган. "Реал" - буюк жамоа. Бу ердан кетишим учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман", - дейди шартномаси якунланаётган футболчи.