"Хеч қандай гольф йўқ". Бэйлга гольф ўйнашни тақиқлашмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
10 ноя 2022
Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Роб Пейж ЖЧ-2022 вақтида Гарет Бэйлга гольф ўйнаш учун рухсат бермайди.

"Барчаси тўғри. Хеч қандай гольф йўқ. Биз ишлаш учун келамиз. 

Аввал Гарет, Киффер Мур ёки Аарон Рэмзи келиб, йиғилиш бор ёки йўқлигини сўрашарди. Мен эса уларга йиғилиш йўқлигини, истаган ишларини қилишларини айтардим. 

Аммо бу иккита ўйин учун тайёргарликка 1 ҳафта вақт борлигида бўлганди. Қатарда эса вақт камлик қилади. Ўйинлар - ҳар тўрт кунда бўлади", - деди Пейж 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Mail