UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  9 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6

Хайрулла Каримов: "Футболда хатолар бўлади, агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам киритилмайди" Янгиликлар

Хайрулла Каримов: "Футболда хатолар бўлади, агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам киритилмайди"

АГМК клубининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Хайрулла Каримов АГМК - "Машъал" учрашуви ҳақида фикр билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Учрашув қизиқарли руҳда ўтди, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Агар барча имкониятлардан фойдаланилганда, бундан-да йирикроқ ҳисоб қайд этилиши мумкин эди. Тўртинчи голни урганимизда, ўйин мутлақо бошқача кечарди. Шунга қарамасдан, бундан буёғига барча ўйин қийин бўлади, "Машъал"га ҳам очко зарур бўлгани учун қўлдан келганича ҳаракат қилди. Умуман олганда, жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, ҳақли ғалабага эришди.

- Жамоа бугун учта гол урган бўлса ҳам ҳимоядаги хатолар бартараф қилинмаяпти. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Бу – футбол, унда хатолар бўлади. Агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам бўлмайди. Лекин ҳар бир ўйинни кузатиб, машғулотларда бунинг устида ишлашда давом этамиз. Нафақат ҳимоя, балки ҳужумчилар ҳам мавжуд имкониятлардан фойдалана олганда, ўйин мутлақо бошқача бўларди. Хатолар барибир кўриб чиқилади.

- ПФЛ бу йилдан қишки трансфер ойнасидаги трансферлар лимитини ўнтага туширди. Бироқ адашмасам, 8 декабргача исталган футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Ҳар доим жамоани кучайтиришга уринишлар бўлади, буни бош мураббий ҳал қилади. Бошқалар қатори бизнинг жамоада ҳам бунинг устида ҳаракатлар олиб борилмоқда.

- Элвин Фортес икки ўйиндан бери қайдномага киритилмаган. У билан боғлиқ бирор муаммо борми? Дилшод Жўраев ҳам майдонга тушмади...

- Фортесга оилавий муаммоларига кўра уйига кетишига рухсат берилди. У ҳозирча клубдан кетгани йўқ. Дилшод Жўраев эса шамоллаш сабабли бугунги баҳсда қатнашолмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика