UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:15Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  16 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  7

Хайрулла Каримов: "Натижа адолатли" Янгиликлар

Хайрулла Каримов: "Натижа адолатли"

АГМК жамоаси ёрдамчи мураббийи Хайрулла Каримов "Локомотив" (1:1) билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Яхши ўйин бўлди. Бугунги баҳс футбол ишқибозларига ёқди деб ўйлайман. Биринчи бўлим жамоамиз учун қийин кечди. Кубок финалидан кейин футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолгани сезилди. Лекин танаффусдан кейин жамоа ўйинида ўзгариш руй берди. Иккинчи таймда қатор хавфли вазиятлар яратилди. Бугунги рақиб "Локо" ҳам яхши жамоа. Жамоамиз характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйлайманки, таблодаги 1:1 ҳисоби ўйин мос ва адолатли натижа бўлди. 

Қисқа вақт ичида Лига кубоги ярим финали, кубок финали ва чемпионат доирасидаги баҳс ўтказилди. Тўғри, нафақат жисмоний толиқиш, балки руҳий тарафлама ҳам финалдаги мағлубият ўз таъсирини кўрсатади. Тиғиз тақвим исталган жамоага таъсир қилади. Шунга қарамасдан жамоамиз иккинчи бўлимда ўз ўйинини топиб олиб, мағлубиятни дурангга айлантиришди. 

ОЧЛдан қуруқ қолганимиз қандай таъсир қилди? Барча жамоа халқаро майдонда иштирок этгиси келади. Биз финал орқали ушбу маррани забт этишни кўзлагандик. Бироқ бу насиб этмади. Ўйлайманки, келгуси мавсумда АГМК ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади, Худо хоҳласа.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика