UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Карло Анчелотти: "Унга асосий таркибда кўпроқ ўйин амалиёти беришни истайман"  0 11:38Футзалчиларимиз Ўзбекистонга қачон қайтиши маълум  2 11:17"Жаҳон чемпионатидаги натижа - шунчаки зўр" - Дилшод Ирсалиев   3 09:53Мюллер Руммениггени ортда қолдириб, тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди  3 09:37"Барселона"ни бошқариш учун Куманнинг ўрнига яна бир номзод пайдо бўлди  16 09:14Футзал. Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинидан махсус ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 09:10"Бавария"нинг ғалабали серияси 8тага етди  2 08:52Футзал. Жаҳон чемпионати-2021. Барча чорак финалчилар номи аниқ бўлди  19 08:35Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Ўзбекистон – Эрон 8:9  8 08:30Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Португалия – Сербия 4:3  0 08:25Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Испания – Чехия 5:2  0 08:23Футзал. Португалия ва Испания ҳам чорак финалга йўл олди + ФОТО  2 08:20Туркия Суперлигаси. "Алтай" - "Бешикташ" 2:1  0 08:15Бундеслига. "Гройтер Фюрт" - "Бавария" 1:3  0 08:12Olamsport: Уч нафар боксчимиз финалда, Жошуа ва Усик тарозига чиқди ва бошқа хабарлар  0

“Хайр, ОФК! Салом, УЕФА!”, дейишга журъат борми ёхуд “Жаҳон чемпионати учун” деган саробни унутиб, “Футболимиз ривожи учун” деган стратегия билан УЕФАга кўчиб ўтиш вақти келди! Янгиликлар

“Хайр, ОФК! Салом, УЕФА!”, дейишга журъат борми ёхуд “Жаҳон чемпионати учун” деган саробни унутиб, “Футболимиз ривожи учун” деган стратегия билан УЕФАга кўчиб ўтиш вақти келди!

2021 йилнинг 19 июнь кунда Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг навбатдан ташқари ўтказилган Конгрессида ЎФА президенти Абдусалом Азизов қуйидаги фикрлари билан барча журналист ва футбол мутахассислари билан ўртоқлашгани ёдимиздан чиқмаган бўлса керак:

«ФИФА кунларидан терма жамоа унумли фойдаланиши керак. Кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари бўлиши керак. ЎЗИМИЗДАН КУЧЛИ БЎЛГАН ЖАМОАЛАР БИЛАН ЎЙНАШИМИЗ ШАРТ. ГЕРМАНИЯ БИЛАН ДЕМАЙМАН, ИОРДАНИЯ ЁКИ ИРОҚ ЭМАС, ЎЗИМИЗДАН ЮҚОРИ ТЕРМА ЖАМОАЛАР БИЛАН ЎЙНАШ КЕРАК, охирги дақиқада Таиланд билан ўйнаймиз, дейсизлар. Охирги икки йилда нима сўрасанглар йўқ демадик. Беш кун қолганида рақиб қидириш керак эмас, йил бошида кимлар билан ўйнашимиз кераклигини билишимиз керак”, деган эди А.Азизов.

/media/in_content_images/photo_2021-07-27_16-23-15.jpg_image

Бу фикрларда жон бор. Зеро, миллий терма жамоамизнинг 2020 ва 2021 йилги ўртоқлик учрашувларини эслайдиган бўлсак, Жаҳон чемпионати саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик сифатида БАА, Сурия, Тожикистон, Гана, Иордания, Тайланд ва Ироқ (2 марта) миллий терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Пандемия ва бошқа ноъмалум сабабларга кўра, бундан кучлирок терма жамоалар (Япония ва Австралия) билан ўйнаш имкони бўлмаган кўринади. Аммо, бу борада бошқа муҳим жиҳатларни ҳам ҳисобга олсак, тўғри бўлар эди. Яъни бугунги кунга келиб, ОФК тасарруфида бошқа кучли миллий терма жамоаларнинг сони жуда кам. Қолаверса, борлари  ҳам ўз ўртоқлик учрашувлари тақвимларини аллақачон ҳал қилиб бўлган. Демакки, биздан кучли терма жамоаларни фақатгина Европа, Жанубий Америка ва Африка қитъаларидан топиш мумкин. Уларга “йўл”ни эса катта харажат, яъни ПУЛ олиб боради. Шунингдек, деярли барча “ёпиқ” Европа давлатлари Миллатлар Лигаси учрашувлари ва пандемия ҳисобига бошқа Конфедерация жамолари билан ўртоқлик учрашувларини деярли ўтказмаётганини ҳам ҳисобга олиш керак.

Шу ўринда “Нима қилмоқ керак?”, деган савол ўртага чиқади. Келинг, “утопия”дек кўринса-да, бироқ назарий жиҳатдан имкони бор бир вариант ҳақида гаплашамиз: Бу вариантни кучли жамоалар билан ўйнаш учунгина эмас, балки потенциали юқори ва футбол гени мавжуд бўлган миллатимиз футболининг ривожи учун ҳам катта қадам, муҳим бурилиш, деб ҳисоблаш мумкин. Гап ОФКни тарк этиб, УЕФАга ўтиш хусусида бормоқда!

ОФКда футболимиз сўнгги йиллар давомида “чўкмоқда”ми?!

Ҳа, айнан шундай. ОФКга аъзо бўлган 47 давлатларни бир бир қараб чиқсак, унга аъзо бўлган давлатларнинг 30дан ортиғини барчамиз ҳеч қийинчиликсиз танлаб, улардаги футболнинг даражадаси жуда паст эканини таъкидлаш мумкин. Гапнинг фақат футбол ҳақида кетётганини инобатга олиб, Хитой Тайпейи, Монголия, Бангладеш каби давлатлар қатори биз ҳам ОФК аъзоси ўлароқ турли мусобақаларда қуръа натижасида улар билан ўйнашга ҳам мажбурмиз.

ОФК Миллий футбол Ассоциациялари:

/media/in_content_images/photo_2021-07-27_16-23-13_3_w9B36gZ.jpg_image

Хўш, биз ушбу давлатларнинг терма жамоалари билан ўйнаб, йирик ҳисобларда уларни ютиб, нимагадир эришимиз мумкинми? Боз устига, бошқа терма жамоаларимиз (U-17, U-20 ва U-23) мисолида айтадиган бўлсак, ушбу терма жамоалар билан ўйнаш мажбуриятимиз ҳам қўшимча муаммо, аслида. Ўзимиздан кучли терма жамоалар билан ўйнашимиз имконининг пасайиши эмасми бу?!

Тўғри, биз Япония, Жанубий Корея, Эрон, Австралия ва Саудия Арабистони каби жамоалар орасида 1 ёки 2 йил давомида уларнинг бир ёки иккитаси билан ўйнаш имконимиз хам бўлиши мумкин. Лекин улар билан 365 кунлик муддат ичидаги 1 ёки 2 ўйинлар футболчиларимиз ва футболимизнинг даражаси ошишига қанчалик ёрдам беради?! Ушбу ўйинлардан бизга қанчалик фойда ёки эффект бўлиши мумкин?! Бу саволлар жавоб эмас, балки қўшимча саволлар келтириб чиқаради холос.

Яна бир гап: биз Осиё футболига Чемпион (1994) сифатида кириб келган бўлсак, орадан йиллар ўтиб, Яман, Сурия, Фаластин сингари уруши тугамайдиган, ҳаловати йўқ мамлакатларга ютқазиб юрибмиз! Футболимизни эса, тан олиш керакки, СССР мактаби вакиллари “қулоғидан тортиб юрибди”. Ўтган йилларда, ҳатто тузукроқ инфратузилма ҳам қила олмадик...

Осиё Футбол Конфедерациясидан футболимиз қандай ёрдам ёки фойда оляпти?

ОФКнинг энг асосий мусобақалари бўлган Осиё Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигасидан тушаётган фойдани кўриб, етарлича хулоса қилиш мумкин. Сўнгги 2019 йилги БААда ўтган Осиё Кубогида терма жамоамиз иштирок этган ва ушбу мусобақадаги иштроки учун 200 минг АҚШ доллари ишлаб олган. Мусобақадаги натижалари, яъни 2 ғалаба ва 2 мағлубият учун қўшимча пул ишлаб олган. 2 ғалаба бўйича аниқ маълумотлар ОФК томонидан сир сақланганини сабабини билмаймизу, лекин 2 ғалаба учун 100-150 минг АҚШ доллари берилганини тахмин қилишдан бошқа иложимиз йўқ.

Сўнгги Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этган клубларимизда даромад қандай? Масалан,  “Пахтакор” ушбу марказлашган мусобақанинг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри иштироки учун ҳеч қандай пул олмаган. Гуруҳ босқичидаги натижалари учун, яъни 1 ғалаба ва 4 дурранг учун умумий миқдорда 90 минг АҚШ доллари ишлаб олган. Ушбу мусобақа БААда ўтказилганини ҳисобга олиб, клубимизга ОФК томонидан авиачипта харажатлари учун 60 минг АҚШ доллари миқдорида пул ажратгани эътиборимизни тортди.

/media/in_content_images/photo_2021-07-27_16-23-13_5eizg6W.jpg_image

Яъни умумий қилиб оладиган бўлсак, Осиё Кубогидаги иштироки бўйича миллий терма жамоамиз ОФК томонидан 300-350 минг АҚШ доллари ва “Пахтакор” футбол клуби 90 минг АҚШ доллари миқдорида фойда олган.

2019 йил БААда ўтказилган Осиё Кубогидаги умумий мукофот пуллари:

/media/in_content_images/photo_2021-07-27_16-23-14.jpg_image

Хўш, Осиё Кубоги ва ОФК Чемпионлар Лигасида яхши иштирок этишимиз учун тайёргарликка сарфланадиган пуллар, яъни 5 ёки 10 баробар кўроқ сарфланаётган пуллар 90 минг ёки 300-350 минг АҚШ доллари учун арзирмикан? Балким янада кучлирок ва молиявий томонлама фойдалирок мусобақаларда иштирок этиш вақти келмадими?

Янада кучлирок терма жамоа ва клублар билан ўйнаш имкони ёхуд УЕФАга аъзо бўлишнинг фойдаси хусусида

Миллий терма жамоамизнинг Жаҳон Чемпионати саралаш босқидан қолиб кетгани, ОФК миқиёсидаги ўсмирлар, ёшлар ва қизлар ўртасидаги терма жамоалар учун мусобақаларнинг бекор бўлиши, Осиё Чемпионлар Лигасида бирор бир клубимизнинг йўқ эканлиги, шунингдек 2021 ва 2022 йилнинг жудаям “сокин” ўтишини ҳисобга олсак, ўзбек футболимизда ТУБДАН БУРИЛИШ ҚИЛИШНИНГ АЙНИ ВАҚТИ, десак қўрқиб кетманг! Яъни, 1993 йилда қилинган КАТТА ХАТОНИ тўғирлаш вақти келди.

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Совет Иттифоқидан ажралиб чиққанидан сўнг, 1993 йилда Ўзбекистон Футбол Федерациясига 2 та футбол Конфедерациясидан, яъни УЕФА ва ОФКдан аъзолик учун расмий таклифлар келиб тушган. Ўша даврдаги Ўзбекистон футбол Федерацияси раҳбарияти ОФК таклифини қабул қилган. Зеро, ўша даврдан то шу кунгача “тирик” бўлган ягона мақсад, яъни Жаҳон Чемпионатига чиқиш истаги УЕФАнинг таклифидан устунлик қилган. Бироқ, бу истак шунча йил ўтиб, на рўёбга чиқди, на футболимизни ривожлантирди.


Шу ўринда бугунги кунгача ОФК тасарруфида бўлган давримизда айнан биз орзу қилган “сароб”ни деб, футболимиз ОФКдан бир қанча “жабр-ситам” кўрганини эсламасдан иложимиз йўқ.

Мисол учун, Япон ҳакамининг Бахрайнга қарши ўйинидаги масхарабозликлари, Корея жамоларига қарши ўйинларда японларнинг, Япония жамоаларига қарши ўйинларда корейсларнинг ҳакамлик қилишлари, “Жар” стадионидаги ЖЧ саралашида Эронга киритилган “тоза” голимизнинг ҳисобга олинмаслиги, Саудия Арабистонига марказлашган ЖЧ саралашининг бериб юборилиши ва ҳоказо. Бу эсда қолганлари, холос. Майда ноҳақликлар ҳақида шу тизим ичида юрганлар ёки футболчилардан сўраб олиш мумкин.


/media/in_content_images/photo_2021-04-09_18-32-11.jpg_image


ОФКда қолиб, фаолиятимизни шу конфедерация вакили сифатида давом эттирсак, Жаҳон Чемпионати биз учун “сароб”лигича қолаверади. Чунки футболи етук ёки бадавлат терма жамоаларгина ОФК томонидан қўллаб-қувватлашда давом этилаверади, Ўзбекистон футболи эса тубга чўқиб, “ғарқ бўлишда” давом этади. 

УЕФАга ўтиш ёки қайтиш бизга нима беради?

Бу футболимиз, футбол тизимимиз, футболчилар, футбол мутаххассилари, ҳакамлар ва бошқалар учун ўсиш ва ўзини кўрсатиш учун энг тўғри йўналиши ҳисобланади. Қолаверса, Абдусалом Азизовнинг юқоридаги таъкидлаб ўтган “Ўзимиздан кучли бўлган жамоалар билан ўйнашимиз шарт” сўзларининг амалга ошиши бўйича энг кам харажатли ва энг осон йўли саналади.

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, Миллатлар лигаси, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Конференциялар Лигаси, Европа Чемпионати саралаш учрашувлари, Ёшлар ўртасида Чемпионлар лигаси ва ҳоказо евромусобақаларда футболчилар, клублар, мутахассислар ва ҳакамларимиз иштирок этиб, дунёдаги энг кучли мусобақалар орқали нафақат ўсишади, ҳаттоки футболимизга бўлган қизиқиш Европа давлатлари орасида ҳам ошишига сабаб бўлади. Янги “Шомуродов”лар пайдо бўлади, ёш талантлар Европа футбол мактабларига йўл олади...

Шунингдек, бизнинг Европа давлатлари ва клублари билан бўладиган ўйинларимиз, давлатимизда туризм сохасининг ривожланишини, Европадан келадиган авиақатновларнинг янада кўпайишини, Европанинг кўплаб давлатлари фуқаролари орасида Ўзбекистонни янада кенгрок танитишимизни, давлатимизга чет элдан кириб келедиган Европа футболи мухлисларининг хам кириб келишини, чет эл валютаси кириб келиши орқали давлатнинг туризмдан топадиган юқори даромадларига эришишини УЕФАга қайтиш ёки ўтиш орқали таъминлашимиз ҳам аниқ.   

Бундан ташқари, Футбол Ассоциациямиз ва клубларимиз УЕФАдан катта молиявий ёрдам олади. Мисол тариқасида, 2002 йилда ОФК таркибидан чиқиб, УЕФАга ўтган/қайтган Қозоғистон футбол Федерациясини олайлик. Шу кунгача Қозоғистон Футбол Ассоциацияси УЕФАдан 30 миллион Евро, Евромусобақалар иштирокчиси “Астана” футбол клуби эса 5 мавсум учун 40 миллион Евро миқдорида фойда олди. Агарда 1 йил ёки мавсумни алоҳида оладиган бўлсак, ҚФФ 2018-йили УЕФАдан 6 миллион 300 минг Евро ва Астана клуби эса 2015-16 йилда 17 миллион 292 минг Евро миқдорида молиявий ёрдам/фойда олганини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Ҳа, бу рақамлар хақиқий, дўстлар!

2018 йилги УЕФА молиявий ҳисоботининг бир қисми:


/media/in_content_images/666.jpg_image


Яна бир қизиқарли жиҳат: УЕФА евромусобақаларни эрта тарк этган клубларни ҳам молиявий қўллаб-қувватлайди. Айнан шундай! Шу кунгача евромусобақаларни эрта тарк этган Қозоғистон футбол клублари 33 миллион Евро миқдорида молиявий ёрдам олишган. Ана шунақа! Ҳавас қилмай илож йўқ. (Астанага келган “Манчестер Юнайтед” иштирокидаги ўйинга қанчалар ҳавас қилганимизни эслатмай қўяверай!) 

ОФКдан бизнинг клублар бирор ёрдам олишганми шу кунгача? Клубларимизнинг расмий сайтларида ҳам, ОФКда хам бундай маълумотларни кузатмаганмиз.

Бу ҳақидаги маълумотлар ҳар йили УЕФАнинг молиявий ҳисоботида шаффофлик билан кўрсатилади. ОФКда-чи?! (риторик сўроқ) 

Яна бир бор эслатиб ўтишимиз керак: “Пахтакор” ОФКдан 90 минг доллар, “Астана” эса УЕФАдан 17 миллион 292 минг евро фойда қилган. Фарқни қара, Карл!

«Астана» футбол клубининг 2015-16 йилги мавсумидаги УЕФА Чемипионлар Лигасидан олган соф фойдаси:


/media/in_content_images/photo_2021-07-27_16-23-13_2_3FtJBlK.jpg_image


ҚФФ УЕФАдан 6 миллион 300 минг Евро миқдорида молиявий ёрдам олган бўлса, ЎФАга қанча ажратилгани ҳақидаги маълумотларни ОФК расмий сайтидан топа олмадик. Шаффофликдаги фарқни сезяпсизми?!

Қўшимча маълумот сифатида: Коронавирус пандемияси пайтида ўтган йили УЕФА 55 та миллий футбол Асоциацияларига 236,5 миллион Евро миқдорида моддий ёрдам ажратди. Яъни ҳар бир мамлакатга 4,3 миллион евродан пул берди. Хўш, ОФК пандемия даврида нима берди??? Ҳеч вақо!

Футбол ишқибозлари кўпинча “Қозоғистон УЕФАга ўтиб нимага эришди?”, деган саволни беришади. Ишонаверинг, кўп нарсага эришмоқда. Қозоғистон футболи СССР тарқагач, биз билан бир хил даражада эди. Дастлаб Осиёни танлаган қўшниларимиз 2002 йилда УЕФА таркибига ўтишга қарор қилди. Улар ФИФА рейтингида кучли 100 таликда бўлмаслиги мумкин, аммо айни кез улардаги футбол инфраструкураси, даража, клублар савияси йилдан-йилга ошиб бормоқда. Европанинг мана-ман деган терма жамоаларию, клублари келиб футбол ўйнамоқда. Футзал терма жамоасининг кучи ҳақида ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Европа қитъасидаги саралашдан Жаҳон чемпионатига чиққани ва айни пайтда дунё рейтингида 8-ўриндаги жамоа эканлиги бунинг ёрқин исботидир.

Агар футболимиз ҳар жиҳатдан ўсишини ва футболимизнинг ҳақиқатан оммавийлашини истасак, ЎФА раҳбарияти учун ҳозир катта журъат ва ирода кўрсатиб, УЕФАга ўтиш бўйича ҳаракатни бошлашнинг айни пайти. Зеро, Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши, уларни тўлдириб ўтириши ва футболимизнинг хақиқий ривожи бу - Европанинг кучли бўлган Англия, Германия, Португалия ва Италия каби терма жамоалар ва клубларининг Ўзбекистонга келиши билан боғлиқ масала. Мисол учун, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ёки “Насаф” футбол клублари УЕФАнинг евромусобақаларида иштирок этиб, Швейцариянинг «Базель» ёки Туркиянинг «Галатасарой» футбол клублари Ўзбекистонга ташриф буюрса, ҳақиқий байрамга айланиши, стадионларимиз эса мухлислар билан тўлиши шубҳасиз! "Ал Иттиҳод" ёки "Ал Айн" каби футбол клублари ОЧЛ доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрганда, стадионларимиз тўлишига ишонасизми?! Афсуски, йўқ!

УЕФАга қайтиш/ўтишнинг иложи борми? 

Айни пайтда УЕФАга 55 та давлат аъзо. Шу ўринда Европа Миллатлар Лигасидаги саватчаларга назар солсангиз, у ерда 14 саватчанинг 13 тасида 4тадан жамоа ва фақатгина 1 саватчада 3 та жамоа мавжуд. Бу нимани англатади? Бу саватчалар орқали УЕФАда фақатгина 1 саватчада тоқ жамоалар сони борлигини ва ушбу саватчанинг 1 ўрнида жой борлигини англатади. Ушбу атиги 1 ўринни олишга улгурган жамоа, Миллатлар Лигасидаги саватчаларнинг мукаммаллигини таъминлайди ва ташкилий томонлама УЕФА учун муаммоларни ҳал қилади.

Биз УЕФАга қандай қилиб аъзо бўлишимиз мумкин? Совет Иттифоқи таркибида бўлган давримизга назар солсак, бир қизиқ маълумотга этибор қилиш мумкин. 1988 йил 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган ЕВРОПА чемпионатида Совет Иттофоқи терма жамоаси ғолиб бўлганини ва унинг таркибида Европа чемпиони номига ҳамюртимиз Миржалол Қосимов эришганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу эса Ўзбекистон аъзолари бунгача УЕФА аъзоси бўлганлиги тасдиқлайди.


/media/in_content_images/scale_1200_GF1Yr0V.jfif_image


Тўғри, георгафик томондан бизнинг Европада ерларимиз йўқ. Бироқ Австралия, Гуам ва Мариана ороллари Осиё (ОФК)га географик жиҳатдан алоқаси йўқлигини, шунингдек Исроил, Кипр ва Арманистон давлатлари Европа (УЕФА)га кирмаслигини биласиз. Исроиль бунгача ОФК аъзоси бўлганлиги ва диний можаролар туфайлигина УЕФАга ўтиб кетганини алоҳида айтиб ўтиш мумкин. Қўшимча сифатида, Янги Зеландия географик жаҳатдан Осиёга алоқаси бўлмаса ҳам, ОФК аъзоси бўлганини ва 1966 йилдан Океания Конфедерацияси аъзолигини қабул қилганлини айтиш мумкин. Шунинг учун Ўзбекистоннинг УЕФАга аъзо бўлиши учун географик жиҳатлар асосий талаб сифатида қаралиши эҳтимоли кам.

Юридик жиҳатдан УЕФА Низомининг 5-моддаси 2-қисмида “Истисно ҳолатларда бошқа қитъада жойлашган Миллий футбол Ассоциацияси ушбу қитъанинг ёки бошқа бир Конфедерациянинг амалдаги аъзоси бўлмаслиги ва ФИФАнинг УЕФА аъзолигига тасдиқлаш шарти билан УЕФАга аъзоликка қабул қилиниши мумкин”, деб ёзилган.

ЎФА ва УЕФА муносабатлари қандай? 

Алоҳида таъкидлаш керакки, ЎФА УЕФА билан яқин дўстлик алоқаларини йўлга қўйган. Ўтган даврда УЕФА билан ҳам ҳамкорликда бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, ўтган йилнинг 9-13-март кунлари UEFA Assist ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паске бошчилигидаги УЕФА делегацияси юртимизда бўлди ва ЎФАнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида ЎФА ҳамда ПФЛнинг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолияти УЕФА мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилди ҳамда якунда ассоциация иш фаолияти самарадорлигини ошириш, юртимизда футбол ривожланиш даражасини янада кўтаришга йўналтирилувчи қўшма лойиҳалар, мутахасисларнинг Европанинг етакчи ассоциацияларида малака ошириши, қолаверса Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг мунтазам равишда Европада ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.


/media/in_content_images/photo_2020-03-09_18-25-47_tglEiMY.jpg_image


Хўш, сизнингча, бу ташриф шунчаки амалга оширилганми?! Бутунлай бошқа қитъа мутахасиссислари  келиб, ўзга федерациянинг фаолияти, тизими ва бошқа барча муҳим жиҳатларини ўрганиши, қимматли маслаҳатлар бериши – дунёда бошқа кузатилмаса керак. Бу УЕФАнинг Ўзбекистон билан муносабатлари жуда яхши эканини ва бизга нисбатан “катта симпатия”си борлигини билдиради.

УЕФАга биздан нима наф? 

Ўзбекистон УЕФА учун, биринчи галда, “йирик мухлислар армияси” дейиш мумкин. Қарийб 35 (34,910,800) миллионлик аҳоли билан (УЕФА аъзоси сифатида фараз қилсак) кучли 10 таликда қайд этилади. Аҳоли сони бўйича УЕФАга аъзо давлатлар орасида Польша, Украина, Испания, Италия, Франция, Англия, Туркия, Германия ва Россия биздан юқорида турибди ,холос. Қизиғи шундаки, бу борада Европадаги 25 та энг кам сонли футбол Асоциацияларининг аҳолисини умумий қилиб ҳисобласак, қарийб бир Ўзбекистон аҳолиси сони ташқил қилиши мумкин. УЕФА учун бу ҳам катта фактор, бизнингча.


/media/in_content_images/photo_2021-07-25_23-38-19_fdTaRaB.jpg_image


Қолаверса, ҳозирда УЕФА аъзолари сони тоқ, яъни 55 та. Бу мусобақалар чоғи уларга айрим ноқулайликларни келтириб чиқарётгани бор гап. Ўзбекистон орқали дунёнинг энг кучли конфедерацияси бу ноқулайликни бартараф этиши мумкин.        

Хуллас, дўстлар, “Жаҳон чемпионати учун” деган ваъж(сароб)ни унутиб, “Футболимиз ривожи учун” деган стратегия билан УЕФАга кўчиб ўтиш керак! Йўқ, кўчиб ўтиш эмас, собиқ аъзо ўлароқ УЕФАга қайтиш керак! Бу ёғи энди раҳбарларнинг иродаси ва журъатига қолган масала! Тамом!


Муслим Мирзажонов

Рейтинг: +84   

Фикрлар

+20   
29 июл 10:49:37
Ахрор Отажонов
Тугри фикрлар утиб кетиш керак келажак учун
+19   
29 июл 11:44:34
FC Barsa AC Milan
UEFA ga òtsak ANGLIYA,GERMANIYA,ISPANIYA,NIDERLANDIYA,PORTUGALIYA,FRANSIYA,XORVATIYA,POLSHA va h lar bilan òynaymiz..10:0ga yutqazsak ham,shining òzi bizga JAXON CHEMPIONATIKU...
+19   
29 июл 10:52:57
Bunyodbek Qalandarov
davno otish kerak edi yosh futbolchilarimoz evropada ozini korsatish uchun yaxshi reklama bolar edi
+15   
29 июл 13:09:35
Тудалик
Маколани ёзган укамиз сиздан илтимос шуни охиригача етказинг,жуда ЗУР фикрларни ёзибсиз.Футболмиз мутасаддиларини хам УЕФАга утиш масаласига кизиктиринг.макола сайтни узида килиб кетмасин,илтимос
+15   
29 июл 12:02:04
Villa77
Зур макола . Утиш керак тамом. Шундогам Жч чикомимиз офкдаям. Ундан кура зур клубла термала келади бизага хар йили.
+15   
29 июл 11:56:37
УзКорамКо
Утиш керак шахсан менга ЖЧ керак эмас агар УЕФА га утсак .
+15   
29 июл 10:50:29
Uzbekistan team
УЕФАга утиш/кайтиш олдинга ташланган катта кадам булади. Жонга тегди бу бойлар конфедерацияси (ОФК).
+14   
29 июл 10:53:56
Peshqo'rg'on85
Яхши фикр, қўллаб қувватлайман
+11   
29 июл 12:20:15
XorazmN1
Iloji bolsa bugun òtish kerak. Bu iflos ofkdagilardan qutulish kerak
+9   
29 июл 11:56:17
Хурсан Сариков
Давно утиш керак эди. Хозир хам кеч эмас! Осиёда усиш йук! Европада кучаямиз. Европа футболи кириб келади.
+9   
29 июл 11:22:51
International
Кошиламан. Бизани УЕФАга утиш хохишимиз 1-кадам лекин, УЕФАям хохлармикин бизани кушволишга
+8   
29 июл 13:48:22
koson_united nasaf
Bu shunchaki maqola bup qolmasligi kerak. Ufa ning kun tartibiga kirgizish kerak
+7   
29 июл 12:53:01
Uzbekistan7777
Hamma birdek oʻtamiz deyapti tezroq UEFA ga murojat qilish kerak!
+7   
29 июл 12:13:12
Sardor Xamrayev
100 ،% кушиламан бу фикрларга, бир амаллаб осиёда жахон чемпионатига чиккандан кура, европада футболимизни ривожлантирган макул, тезро утиш керак уефага , бу масалани уртага ташаш керак йулини топиб.
+7   
29 июл 11:01:41
lion_7
Uefa waffoflikni talab qiladi. Bzzi kattalaga esa bu yoqmeydi. Soqqani bossa buldi bzzi kattala. Fudbolimiz blan nma iwi bor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика