Хави: "Ўз ишимизни ўзимиз қийинлаштириб юбордик"

Aziz Tukhtamuradov
26 окт 2023, 08:52
"Барселона" бош мураббийи Хави "Шахтёр"га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин охирида ўзимиз ишимизни қийинлаштириб юбордик. Менга юқори прессингимиз ёқди. Голгача яхши ҳаракат қилдик, кейин эса вақтида учинчи голни урмаганимиз учун қийналдик, бу эса бемалол ғалаба қозонишимизга имкон бермади. Умуман олганда - жамоамиз ўйинни яхши ўтказди. 

Фермин Лопес учун хурсандман. У қаттиқ ишлаяпти, унинг маҳорати бизга жуда қўл келмоқда. Шахсан менга у ёқади. Кўрамиз, у шанба куни "Реал"га қарши ўйнармикин. Голлар уриш орқали, у биз учун муҳим футболчига айланмоқда. 

Феликснинг жароҳати? Ваҳима қилиш учун хеч қандай ҳожат йўқ. Умид қиламанки хавф йўқ ва у "Реал"га қарши ўйнай олади. 

Мадридликларга қарши ўйин ҳар доимгидек қийин бўлади. "Реал" кучли ва яхши формада. Олдиндан нимадир дейиш қийин. Бу ўйинда имкониятлар тенг", - деди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›