Хави Неймарнинг "Барселона"га қайтишини кутмоқда

Alisher
5 май 2020, 12:40
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячи Хави Неймарнинг клубга қайтишига умид қилмоқда.

"Неймар ҳозир дунёнинг энг яхши 5 нафар ўйинчисидан биридир. У натижа бера олади. Умид қиламанки, ушбу футболчи тез орада "Барселона"га қайтади.

Мен у билан битта ечиниш хонасида бўлганман, ажойиб инсон. Неймар жамоага ёрдам бера олади. Бу ажойиб трансфер бўларди, у жамоага ажойиб натижа беришига шубҳам йўқ", - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга "Барселона"дан 2017 йилнинг ёзида 222 миллион евро эвазига ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/xavi