Хави: "Мураббийликни Қатарда бошламоқчиман"

Tolibjon Qosimov
23 ноя 2018, 11:58
"Барселона" собиқ футболчиси, ҳозирда Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Хави келажак режалари ҳақида гапирди.

"Футболни севаман. Унда қолиш учун энг яхши вариант - мураббий бўлиш. Бу йил мен учун ўйинчи сифатида охиргиси бўлади. "Хайр" дейдиган вақт келди. Бу мен учун ёқимсиз, лекин вақт келди.

Мураббий бўлиш учун кўп вақт керак. Бу ишни тажриба тўплаш мақсадида Қатарда бошламоқчиман. Ҳамма мени "Барселона" бош мураббийи ролида кутмоқда. Лекин, ҳозирча ўзимни у ерда кўрмаяпман. "Барса"ни шуғуллантириш - бу шунчаки гап эмас", - деди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Cadena Ser