Хави: "Мақсадимиз - иккинчи ўрин"
20 апр 2022 21:25
Янгиликлар
Хави: "Мақсадимиз - иккинчи ўрин"
Хави "Барселона" ҳозирда Ла Лигада ғалаба қозонишга даъвогар эмаслигини тан олди.
"Биз ҳақиқатни тан олишимиз керак, лекин ўз ишончимизни заррача ҳам ўзгартирмоқчи эмасмиз.
"Атлетико", "Реал Мадрид", "Севилья" сингари буюк испан клубларини мағлуб этдик. Худди шу руҳда давом этишимиз керак.
Биргаликда янада яхшироқ ўйин кўрсатишимиз, рақобатбардош бўлишимиз, ишонч ва хоҳишга кўпроқ эга бўлишимиз лозим. Ҳақиқат шундаки, совринлар учун курашмаяпмиз. Биз ҳар қачонгидан ҳам камтарроқ бўлишимиз ва иккинчи ўрин ҳақида ўйлашимиз керак.
Икки-уч ҳафта олдин бизни Ла Лигадаги чемпионлик учун кураш руҳлантирганди, ҳозир эса бундан жуда узоқдамиз. Мақсадимиз - иккинчи ўрин учун кураш. Ноябрдагидек аҳволимиз ёмон эмас, аммо янада яхшиланишимиз керак", - деди "Барселона" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар