Хави клублар ва терма жамоалар ўйинларини алоҳида ўтказишни таклиф қилди

Sherzod Nurmatov
25 ноя 2023, 18:22
Мутахассис ўз ғоясини очиқлади.

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ўйинларни клублар ва терма жамоалар ўртасида тақсимлашни таклиф этди.

"Тўққиз ой клуб футболи, кейин Евро саралаши ва турнирнинг ўзи. Шунда бунчалик кўп саёҳатлар бўлмайди. Менимча, ФИФА буни кўриб чиқмоқда. Тўққиз ой клубда, икки ой терма жамоада ва бир ой таътилда", – деди мутахассис.

Аввалроқ Хави "Барса" футболчилари Левандовски ва Ямаль ўртасидаги тушунмовчиликка изоҳ берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS