

"Ишлашда давом этиш керак. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар, жамоа борини бериши керак. Бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши керак бўлади. Аммо, ҳаммасига реал қараш керак. Ҳар бир ўйин - биз учун финал. Президентимиз иштиёқни сақлаб қолаётганидан мамнунман. Биз ҳеч нарсани истисно этмаймиз, аммо "Барселона"нинг Испания чемпионатини ютиши қийин", - дейди Хави.
"Барселона" Ла Лигада 26 турдан сўнг 42 очко жамғарган ҳолда, жадвалда тўртинчи ўринда бормоқда, "Реал" билан ўртадаги фарқ 18 очко.
Каталония жамоаси Европа Лигасида 1/8 финалга қадар етиб борди ва улар бу босқичда "Галатасарой" билан тўқнаш келади.



