Хави “Барселона”ни бошқариши ҳақидаги гап-сўзларга қисқа жавоб берди

Eldor Akmurzayev
29 окт 2021, 07:30
Аввалроқ, каталонияликлар раҳбарияти жамоанинг собиқ футболчиси Хавини бош мураббий сифатида клубга олиб келмоқчилиги айтилганди.

Ҳозирда асосий жамоани вақтинча “Барселона Б” устози Серхи Бархуан бошқармоқда.

“Эътиборимни “Ал Садд” билан ишлашга қаратганман. Бошқа ҳеч нарса ҳақида гапирмоқчи эмасман”, дейди Хави.

41 ёшли мутахассис 2019 йилдан бери Доҳа жамоаси мураббийи сифатида ишламоқда. Яқинда эса у клуб билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирганди. Янги битимга кўра, “Ал Садд” Хавига жиддий клублардан таклиф тушадиган бўлса, қаршилик қилмаслиги кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: RMC SPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›