

Томонлар шартларни сентябрь ойида, трансфер ойнаси ёпилгандан кейин муҳокама қила бошлайди. Қайд этилишича, 43 ёшли мураббийнинг маоши ошади, чунки ҳозирги миқдор бозордаги ўртача қийматдан паст.
Хави "Барселона" бошқарувига 2021 йилнинг 6 ноябрида келганди. "Кўк-анорранглилар" унинг қўл остида Испания Суперкубоги ва Ла Лигани қўлга киритди. Испаниялик мутахассиснинг амалдаги битими 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



