Хавьер Пасторе: “ПСЖ”ни тарк этиш ниятим йўқ”

3 дек 2013, 09:56
“ПСЖ” клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе, январда “Рома”га ўтиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Менинг кетишим ҳақидаги хабарлар ҳақиқат эмас. Италияга қайтишни мақсад қилганим ҳам йўқ. У ерга фақатгина ўртоқларим билан учрашгани боргандим холос.

Мен ҳақиқатдан ҳам икки кун турмуш ўртоғим билан бирга Римда бўлдим, бироқ мен ҳар доим Парижда қоламан”, - дейди Пасторе.


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›