Харри Реднап: "Босим ҳис қилмаяпман"
18 окт 2014 12:02
Янгиликлар
Харри Реднап: "Босим ҳис қилмаяпман"
"Мен ҳеч қандай босим ҳис қилаётганим йўқ. "Ливерпул"га қарши ўйинни сабрсизлик билан кутяпмиз, бу учрашув Европанинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши бўлади. Албатта, биз аутсайдермиз, аммо бу биз учун ажойиб баҳс бўлади. Алдамайман, шартнома борасидаги вазият мени ҳавотирга солаётгани йўқ. Нега мен келишув ҳақида ўйлашим керак? Сен клубда ишлаяпсан. Агар саволлар пайдо бўлса, уни раҳбарият билан муҳокама қилиб, ечимини топса бўлади. Агар сен яхши ишласанг шартнома ҳеч нарсани англатмайди. Мавсум охирида буни кўриб чиқиш мумкин. Мен раҳбариятга ишонаман, биз яхши чиқишамиз. Агар мендан илтимос қилишса, шартномасиз қолишга ҳам розиман. Қоғозлар мен учун ҳеч нарсани англатмайди. Менга ўзимни ишим ёқади ва ҳеч ваъда керак эмас. Мен энди катта одамман" - дейди мураббий.
Фикрлар