UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  1 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  1 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  27 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  16

"Харажатлар қироли" — Эд Вудворд Янгиликлар

"Харажатлар қироли" — Эд Вудворд

Сўнгги йилларда "Манчестер Юнайтед" кескин танқидлар остида қолди. Эътироз билдирмаган томон қолмади.

Бунга қайсидир маънода клуб собиқ бош директори Эд Вудворд айбдор эди. Унинг даврида "қизил иблислар" футболчилар трансфери учун 146 миллион фунт сарфлашди. Хўш, у бу пуллар эвазига кимларни сотиб олди? Қуйида бунга назар соламиз.

Анхель Ди Мария

"Манчестер Юнайтед" аргентиналик ярим ҳимоячини сотиб олганида, у Премьер-лига учун рекорд ҳисобланган сумма – 59,7 миллион фунт эвазига келганди.

Ди Мария бошида яхши ўйнади, лекин орадан кўп ўтмай мураббий Луи ван Гал билан келишмовчиликка боргач, унинг ишлари орқага кетди. Ди Мария юқори спорт формасидан айрила бошлади. Кейинчалик раҳбарият аргентиналик футболчини ПСЖга 44,3 млн футнга сотишга қарор қилди.

Морган Шнайдерлин

"Саутгемптон"да ажойиб  ўйинлар кўрсатган Морган Шнедерлен кўплаб клубларнинг эътиборини тортди ва 2015 йилда айнан "Манчестер Юнайтед" "авлиёлар" сўраган пул – 25 миллион фунтни тўлади. 

Аммо кўплаб футболчилар сингари унинг ҳам "Олд Траффорд"даги ишлари юришмади. Жозе Моуринью уни қадрламади ва кам ишонч билдирди.

Натижада, 2017 йилда "Манчестер Юнайтед" франциялик футболчини 22 млн фунт эвазига "Эвертон"га сотиб юборди.

Мемфис Депай

Депай Нидерландия ва жаҳон футболининг бўлажак юлдузи ҳисобланарди. 2015 йилда у 31 миллион фунт стерлингга "Юнайтед"га ўтди, бироқ бу пуллар нима учун сарфланганини кўпчилик тушунмади, чунки ҳужумчи 53 ўйинда бор-йўғи 7 та гол урганди. 2017 йилнинг январида "Лион" Депай трансфери учун  21,7 миллион фунт тўлади, айни вақтда Мемфис "Барселона"да тўп тепмоқда.

Бастиан Швайнштайгер

2015 йилнинг ёзида Бастиан Швайнштайгер фаолиятини якунлашга тайёргарлик кўраётган вақтида "Юнайтед" у учун 14,4 миллион фунт таклиф қилди, ярим ҳимоячи эса янги лигада нимадир ютиш учун ҳали имконият борлигини англаб етди.

"Ўйин қайдномасида Швайнштайгер номи турса, рақибларда қўрқув пайдо бўлади", – деган эди Вудворд.

Эд айтганидек, барчаси кўнгилдагидек кечгани йўқ. машҳур немис ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Португалиялик мураббий якунда уни ўринбосарлар таркибига юборди. 2017 йилнинг мартида эса Бастиан MLS иштирокчиси "Чикаго Файр" клубига ўтди. 

Маруан Феллайни

2013 йилда "қизил иблислар"нинг Тиаго ва Сеск Фабрегасни қўлга киритишга бўлган уриниши бесамар кетди. Натижада, МЮ трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Эвертон" аъзоси Маруан Феллайни учун 27 миллион фунт стерлинг сарфлади. 

Мухлисларнинг унга ишончи камлигига қарамай, бельгиялик футболчи ван Гал ва Моуринью даврида мунтазам ўйнаб келди. Бироқ Оле-Гуннар Сульшер келганидан сўнг Маруан захирага ҳам ортиқчалик қилди. Якунда "Манчестер Юнайтед" Феллайнини Хитойнинг "Шаньдун Тайшань" клубига сотиб юборди. Бунинг ортидан клуб 10,4 миллион фунтга эга бўлди. 

Маттео Дармиан

Италиялик ҳимоячи 2015 йилда 12,7 млн фунт эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Дармиандан кўп нарса кутишганди, бироқ у тўрт йил давомида асосий таркиб футболчиси номига эга бўла олмади. Доимий равишда захирада ўтирди. Натижада, 2019 йилда "Парма" Дармианни 1,5 млн фунт эвазига харид қилди.

Андер Эррера

"Манчестер Юнайтед" испаниялик хавбекнинг трансферини 2013 йилдаёқ сотиб олишга уринди, бироқ ҳаракатлар бесамар кетганидан сўнг орадан бир йил ўтиб "қизил иблислар" барибир Эррерани сотиб олишди. Бунинг учун Англия клуби 29 млн фунт сарфлади.

Футболчи беш йил давомида "Манчестер Юнайтед" сафида тўп тепди. Клубнинг шартномани узайтириш бўйича таклифидан бош тортди ва эркин агент сифатида ПСЖга кетди.

Ромелу Лукаку

2017 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед" Лукаку трансфери учун 75 миллион фунт стерлинг сарф этди. Дастлабки мавсумда унинг жамоадаги ишлари юришди ва барча мусобақаларда 27 та гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи мавсумда эса Ромелунинг ишлари орқага кетиб, захирада қолиб кетди. Шу паллада "Интер" бельгиялик ҳужумчига таклиф билан чиқди ва 74 млн фунт эвазига қўлга киритди. Ҳозирги пайтда у "Челси"да ўйнамоқда. 

Алексис Санчес

Иқтидорли ўйинчи "Арсенал"даги ажойиб ўйинлари орқали "Манчестер Юнайтед" қизиқишини уйғотди. МЮ уни Генрих Мхитарянга алмаштирганида, кўпчилик буни тўғри қарор деб ўйлади. Чилилик футболчи "қизил иблислар" сафида ҳафтасига 500 минг фунт маош олди. Жароҳатлар ва бошқа муаммолар туфайли у атиги 45 та учрашувда майдонга тушди ҳамда бор-йўғи 5 та гол уришга эришди. 2020 йилда эса у эркин агент мақомида "Интер"га йўл олди. 

Маркос Рохо

2013/14 йилги мавсум охирида Рио Фердинанд ва Неманья Видич жамоани тарк этгач, МЮга Маркос Рохо келди. Унинг ўтиши учун 16 млн фунт стерлинг сарфланди. Унда ҳам жароҳатлар ва ишончсиз ўйинлар кузатилди. Натижада, у кўп вақтини захира ўриндиғида ўтказди. Сўнгги тўрт мавсумда атиги 17 та учрашувда майдонга тушди. 2021 йилда эса Аргентина чемпионатига қайтишга қарор қилди.

Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика