Хамес Родригеснинг мияси чайқалди

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2017, 17:36
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ва ҳимоячи Хуан Бернат жароҳатлари борасида маълумот эълон қилинди.

Икки футболчи 25 ноябрь куни бўлиб ўтган Менхенгладбахнинг "Боруссия" клубига қарши учрашувганинг (1:2) иккинчи бўлимидан олдин алмаштирилган эди.

Маълумотларга кўра, Хамес рақиб ҳимоячиси Тони Янчке билан тўқнашиб кетганидан сўнг мияси чайқалган. Колумбиялик футболчи бир неча кун давомида шифокорлар назорати остида бўлади ва "Бавария"нинг бир нечта машғулотида иштирок этмайди.

Бернатга келадиган бўлсак, унда енгил мушак муаммолари бор ва у ҳам бир неча кун машғулотларга чиқмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›